Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУҲИМ САНАГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

“Тошкент темир йўл транспорти” музейида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ташаббуси билан Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати ташкил топган куннинг 156 йиллиги ҳамда Биринчи Женева Конвенцияси қабул қилинганининг 155 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ташкилий бўлим бошлиғи Тохир Собитов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти республикамиздаги бой тажрибага эга инсонпарварлик ташкилот эканлиги ва      1925 йилдан буён фаолият юритаётган мазкур жамият 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳақидаги” фармонига биноан мустақил инсонпарварлик жамоат бирлашмаси мақомига эга бўлганини мамнуният билан тилга олди. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти дунё бўйлаб 188 та миллий жамиятларни бирлаштирувчи Халқаро Қизил Хоч ва  Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федерациясининг165-тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланиши эътироф этилди.

Шундан сўнг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасининг Қутқарув гуруҳи мутахассислари томонидан фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқлар намойиш этилди. Тадбирнинг байрам қисми Тошкент темир йўл транспорти касб ҳунар коллежи ва Миробод академик лицейи ўқувчи ёшларининг саҳна кўринишлари билан давом этди. Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ансамбли хонандалари томонидан эса Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган куй-қўшиқлар ижроси янгради.

Шундан сўнг “Китоб акцияси” доирасида Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан “Китобхонлик викторинаси” ўтказилди. Унда иштирок этган ўқувчиларга ташкилот томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти маданий-маърифий тадбирларида фаол иштирок этган энг фаол кўнгилли ёшлар ва ходимлар ташкилот томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!