Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИ РАЁСАТ ЙИҒИЛИШИДА МУХОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йил 2-ярим йиллик иш режасига мувофиқ “Назарбек” санаторияси, “Чимён” пансионати, “Хожикент” дам олиш маскани, “Омонхона” бальнеологик комплекси корхоналарида  меҳнат  муҳофазаси  қоидаларига  риоя қилиниши ҳамда  меҳнат  шароитларини яхшилаш  борасида  олиб  борилаётган ишлар  аҳволи  тўғрисида” ги масалани кўриш билан бирга, жорий йилнинг август ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисидаги 2018 йил 26 июндаги 1214-НЗ-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизилиги бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу дам олиш масканларида ўтказилган мониторинг натижалари хам кўриб чиқилди.

Мониторинг давомида меҳнат муҳофазасининг долзарб қуйидаги асосий йўналишларига эътибор қаратилган:

меҳнат муҳофазаси бўйича касб йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигидан 2000 йил 7 январда №870-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги Низом” асосида ишлаб чиқилишига;

меҳнат муҳофазаси бўйича ишчи-ходимларнинг билимини синаш жадвали тузилишига, баёнларни тўғри расмийлаштирилишига;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг 2015 йил 15 декабрдаги 550-Н-сонли буйруғи асосида талон тизимини жорий этилишига;

уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назорати хужжатларини расмийлаштирилишига;

ишчи-ходимлар билан йўл-йўриқлар НБТ-312 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув ва билимларни текшириш ишларини ташкиллаштириш Низоми талаби бўйича ўтказилишига;

раҳбарларнинг меҳнат муҳофазаси ишларида шахсий иштирок меъёрларини НБТ-313 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги Низом талабида ишлаб чиқилишига ва бажарилишига.

Шунингдек раёсатда кўриладиган масалани мақсадли ўрганиш жараёнида дам олиш масканларининг мутасади ходимлари билан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг янги тахрири ва қонун ости хужжатлари хақида, “Уч босқичли назоратни олиб бориш тартиби тўғрисида” ўқув машғулотлари ўтказилган. Иш жойларида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан ўқув фильми намойиш этилган.

Дам олиш масканлари рахбарларининг кўрилган масала ва мониторингда эътибор қаратилган йўналишлар бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.

Республика Кенгашининг раёсат йиғилиши тизимидаги дам олиш масканларида меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда ўтказилаётган мониторингларни янада натижали ва самарали бўлиши бўйича қарор қабул қилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!