Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА КУБОК МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида мини-футбол бўйича  “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақаси  бошланди.

Унда Жамият бошқармалари, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар иштирок этишмоқда. Соҳа ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда жамоалар 4 гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда 4 тадан корхона вакиллари иштирок этишмоқда. Мусобақанинг дастлабки босқичида “А” гуруҳидан ўрин олган Капитал қурилиш дирекцияси, Вагон хўжалиги бошқармаси, Ўзбекистон локомотив депоси ҳамда “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти жамоалари беллашди.  Қизиқарли баҳсларга бой бўлган мусобақада Ўзбекистон локомотив депоси жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди.

Навбатдаги мусобақалар 9, 16 ҳамда 23 апрель кунлари бўлиб ўтади. Унда “Б” гуруҳида “Қуюв механика заводи” шўъба корхонаси, Тошкент юк вагон депоси, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси ҳамда “Тошкент механика заводи” АЖ, “В” гуруҳида “Ўзтемирйўлҳисоб” маркази, Ахборот ҳисоблаш маркази, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ, Ишларни бошқариш дирекцияси ҳамда сўнгги  “С” гуруҳидан Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлэкспедиция” унитар корхонаси, Алоқа ва сигнализацияси бошқармаси ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоалари ўрин олишган. Ушбу гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финал баҳсида ўзаро куч синашади ва ғолиб жамоалар финалга йўлланма олади.

Мусобақаларнинг финал босқичи  ва ғолибларни тақдирлаш маросими эса 5 май кунига белгиланган.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!