Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕТРОПОЛИТЕН ИШЧИ-ХОДИМЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Тошкент метрополитени нафақат пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойи, балки республикамизнинг нуфузи ва тараққиёти намунаси, бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, юртимизнинг ғуруридир.

Ҳар бир станциядаги бетакрор архитектура ўзининг хилма хиллиги ва турли услубларда бажарилиши билан кишини ҳайратга солади. Ўзгача кўринишдаги вестибюллар, устунли ва гумбазли конструкциялардан ташкил топган станциялар, ажойиб люстралар, электр чироқлари, ранг-баранг миллий поннолар ва орнаментлар ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмайди. Архитектура ва дизайн талабларини лойиҳалашда ҳар бир станциянинг номи, жойлашган жойи ва замонавийлигига эътибор берилганлиги аҳамиятга моликдир.

Таъкидлаш керакки, Тошкент метрополитени шаҳар ичидаги энг тезкор ва хавфсиз транспорт воситасидир. Ундан нафақат шаҳарликлар ёки юртимизнинг турли гўшаларидан келган ҳамюртларимиз, балки чет эллик сайёҳлар ҳам фойдаланишади. Бугунги кунда Тошкент метросида  поездлар учта йўналиш бўйлаб, 29 станцияда ҳаракатланади. Ушбу транспорт турида кунига 200 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.

Бугунги кунда 3231 нафар ишчи-ходимга эга ташкилотда касаба уюшма қўмитаси фаолиятини алоҳида таъкидлаш мумкин. Ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий дунёқарашини ошириш,  соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни асосий вазифалари сифатидан белгилаб олган қўмита ишининг яхши ташкил этилиши жамоада иш унумдорлигини оширишга замин яратмоқда.

— Жорий йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасидаги фаолиятимиз алоҳида масъулият билан ишлашни тақозо этди, — дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳром Тожиев. — Биринчи навбатда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож 319 нафар ходимнинг даволанишлари ва дори-дармон  сотиб олиши учун моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат таътили даврида соғликларини тиклашлари учун санатория, профилактория ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар ажратилмоқда. Йил бошидан буён 42 нафар ходим «Назарбек», «Чимён», «Оқтош», “Сиҳатгох”, “Батаника”, “Хужакент” ва «Зомин» санаторияларида ўз соғликларини тиклаб келишди.

Ташкилотда нафақат ишчи-ходимлар, балки уларнинг фарзандлари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Дам олиш ойларини болалар соғлигини тиклаш ва дам олишлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар ажратилмоқда. 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга «Автомобилчи», «Транспортчи авлод», «Қибрай», “Бурчи-мулло”, “Янги авлод” оромгоҳларига жами 277 та йўлланма берилди.

Таъкидлаш ўринлики, корхонада ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам қатор ишлар амалга оширилади. Мунтазам равишда спорт мусобақалари, шахмат-шашка, стол тенниси бўйича спартакиадалар ўтказилиб турилади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!