Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“МЕҲРЖОН” — БАРАКА ВА МЎЛ-КЎЛЧИЛИК РАМЗИ

Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар-жойида талаба ёшлар иштирокида “Меҳржон” байрами бўлиб ўтди.

Ушбу байрамда талабалар серқуёш заминимизда етиштирилган мева-сабзавотлардан кузги байрамона дастурхонларни безатдилар. Байрамни янада қизиқарли ўтказиш мақсадида талабалар иштирокида қувноқ мусобақалар ташкил этилди ва ҳакамлар томонидан ҳар бир шарт баҳолаб борилди.

Тадбирни институт ректори М.Расулов очиб берди ва собиқ иттифоқ даврида халқимизнинг азалий байрамларини нишонлашда турли тўсиқлар бўлгани, қадриятларимизнинг топталгани, истиқлол шарофати билан эса миллий байрамлар урф-одатларимиз қайтадан тикланганини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, сўз навбати олий математика кафедраси ўқитувчиси физика-математика фанлари доктори профессор Абдулазиз Ортиқбоевга берилди. Байрамнинг тарихий аҳамиятга эга эканлиги бу байрам ҳирмонга барака, мўл-кўлчилик рамзи сифатида нишонланиб келинаётганини эътироф этди.

Миллий ҳамда эстрада садолари остида бўлиб ўтаётган байрамона кайфиятга институтнинг “Лидерлар” қувноқлар ва зукколар терма жамоаси ўзгача кайфият бағишлади. Ёшларимизнинг нақадар иқтидорли эканлигини намоён этган мусобақанинг 3-шарти эркин чиқиш шаклида бўлиб, барчада катта тассурот қолдирди. Айтилган шеърлар, куй-қўшиқлар садоси остидаги миллий рақслар ҳаммага бирдек манзур бўлди. Иқтидорли ёшлар орасидан ғолибларни аниқлашга бироз қийналган ҳакамлар ниҳоят бир қарорга келишди.

“Миллий таомлар билан безатилган дастурхон” номинацияси бўйича 5-талабалар турар-жойи қизлари ҳамда “Ўзгача услубда безатилган дастурхон” номинациясида Иқтисод факультетига қарашли 1-талабалар турар-жойи талабалари ғолиб бўлишди. Фахрий 1-ўринни Электромеханика факультетига қарашли 2-талабалар турар-жойи талабалари эгаллади. 2-ўрин эса ТТЕ ва ТЛ факультетининг 4-талабалар турар-жойи талабаларига насиб этди. Кучли учликни Қурилиш факультетининг 3-талабалар турар-жойи талабалари якунлаб беришди.

Мусобақа сўнггида ғолиблар институт касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!