Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА СУННАТ ТЎЙИ

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини мустаҳкам қарор топтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай эзгу тадбирлар кўплаб оилаларнинг оғирини енгил қилиш билан бирга, ёшлар ва болалар қалбида эзгулик ва миннатдорлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳам ҳамкорликда ана шундай хайр-саховатга тўла тадбирларни кўплаб ўтказиб келишмоқда.

Хусусан,  жорий йил мобайнида “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор”, “Касаба уюшмаси — болаларга” акциялари доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги  14-, 21-, 22-,30 – Меҳрибонлик уйлари,   1 ва 2 – сонли ногирон болалар Меҳрибонлик уйлари, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи, Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” хайрия жамоат фонди тарбияланувчилари учун цирк томошалари, театр, концерт ва истироҳат боғида мириқиб дам олишлари учун чипталар ажратилди, ҳамда кийим-кечак, гигиена воситалари ва спорт инвентарларидан иборат байрам совғалари топширилди, байрам концертлари ташкил этилди. Айниқса, тадбир доирасида ўтказилган китоб викторинаси болажонларда катта таассурот қолдирди. Викторина ғолибларига қизиқарли китоблар тақдим этилди. Ёз мавсумида 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари саломатликларини тиклаши ва дам олиб келишлари учун «Қибрай» болалар соғломлаштириш оромгоҳига имтиёзли йўлланмалар ажратилиб келинмоқда.

Ана шундай хайрли тадбирлардан яна бири жорий йилнинг 1 ноябрь куни 23-сонли «Меҳрибонлик уйи»да ҳомийлар ташаббуси билан унда 16 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси учун суннат тўйи ўтказилиб, ушбу шодиёнада тўй болаларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Тадбирда ёзилган тўкин дастурхон ҳамда намойиш этилган мусиқали дастур болажонларга завқ бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!