Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР НАМУНАСИ

Хайр-саҳоват, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги ҳамда “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тадбир ташкил этилди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда касаба уюшма ташкилотларида меҳнат қилаётган ногирон ишчи-ходимлар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Нуриллаев барча йиғилганларни мазкур сана муносабати билан табриклаб, жумладан шундай деди: — Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ мамлакатимизда инсонга ғамхўрлик кўрсатиш энг олий қадриятга айланди. Унинг саломатлигини муҳофаза қилиш, бахтли болалик ва ёшликни таъминлаш, шу асосда юртдошларимизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун барча қулайликлар яратилди. Айниқса, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолини кучли ижтимоий муҳофаза қилиш, эътиборга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилгани бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Маълумки, касаба уюшма ташкилотларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” акцияси доирасида кўплаб тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги тадбир ҳам ана шу эзгу ва хайрли амалларнинг давомийлигидан далолатдир.
Йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасаларда ҳамда “Тошкент” метрополитенида меҳнат қилаётган 50 нафарга яқин ногиронларга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
— Бизга кўрсатилаётган шундай эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди , — дейди Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Автоматика ва телемеханика” кафедраси доценти, 2-гуруҳ ногирони Зарима Мамедова. —Темирйўлчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, айниқса алоҳида эхтиёжманд инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшма қўмиталари томонидан олиб борилаётган ишлардан бағоят миннатдормиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!