Меҳнат муҳофазасини янада кучайтиришга бағишланди
Куни кеча “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мажлислар залида корхоналарда меҳнат мухофазасини янада кучайтириш масаласига бағишланган раёсат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида йил давомида амалга оширилаётган ишлар ва бу жараённи янада такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Бу борада жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 3688семинар, 12867 марта кундузги ва 2379 та тунги текширувлар ўтказилганлиги ва унда аниқланган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, жойларда меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга 441 миллион сўмлик сут махсулоти тарқатилганлиги, ишчи-ходимларнинг махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга 2,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сафар қилинганлиги такидланди. Мажлисда кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан корхоналарда меҳнат муҳофазаси қоидаларига тўла амал қилмаслик, белгиланган вазифалар ўз вақтида тўлиқ бажарилмаётгани қайд этилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида бахтсиз ходисаларининг олдини олиш, камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2016 йил 1 августидан меҳнат муҳофазаси бўйича 90 кунлик сафарбарлик эълон қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: