Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Жорий йилнинг 22 декабрь куни “Тошкент” минтақавий темир йўл узелида тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги масъул ходимлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 410-сонли қарори янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни муҳокамасига, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг “Меҳнат муҳофазаси ҳолатини жонлантириш тўғрисида”ги №482-буйруғи ҳамда “Тошкент” МТУ нинг жорий йилнинг 11 ойи мобайнида меҳнат муҳофазаси бўйича қилган ишларининг таҳлили ва жойларда техника, электр, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни бажарилиши ва технологик интизом билан боғлиқ бошқа масалаларга бағишланди.
Тадбирда Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Р.Асомхўжаев, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида маъруза қилди.
— Жорий йил қабул қилинган янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унга кўра касаба уюшма ваколатлари кучайтирилди, — деди маърузачи. — Янги таҳрирдаги Қонунда, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахсларга, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиши хуқуқи берилган. Шунингдек, Қонунда касаба уюшмалари ташкилотларнинг раҳбарларидан ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборот олиш хуқуқи берилган.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни сифатли ва самарали текшириш, техникавий ва ташкилий сабабларни кўрсатиш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини мукаммал ишлаб чиқиб, ижроси таъминланиши натижасида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар олди олинишига эришиш мақсадида, касаба уюшмалари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда иштирок этадилар, деб белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда “Тошкент” МТУ корхона ва ташкилотларида 2016 йил 11 ойлигида содир бўлган иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 482-Н сонли “Меҳнат муҳофазаси ҳолатини жонлантириш тўғрисида” буйруғи бажарилиши тўғрисида Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси “Тошкент” МТУ бўлими етакчи мутахассис Н.Уринбоев маърузаси тингланди. Бошқа ташкилий масалалар бўйича “Тошкент” МТУ ҳудудий қўмита меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис Ф.Қаюмов маъруза қилди. Тадбирда эшитилган барча масалалар ва муҳокама этилди. Иштирокчилар меҳнатни муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаоллигини ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда соҳага оид муаммолар ечими борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!