Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ – ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА

Бугунги кунда “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ  миқёсида олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгариш, ягона миллий темир йўл тизимини яратишга доир олиб борилаётган ишлар замирида жуда катта меҳнат, 910  кишилик жамоанинг машаққатли, тинимсиз меҳнати, ҳаракати, фаолияти ётади. Янгидан янги чўққиларни забт этиш, бу билан иқтисодиётининг барқарор тараққиётини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга интилиш бу масаланинг бир томони. Яна бир томони борки, у ҳам бўлса, ишчи-ходимларнинг хавфсиз меҳнатини ташкил этиш ва бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш билан боғлиқ.

“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ  да “Меҳнат муҳофазаси бўйича миллий ва халқаро қонунлар, халқаро конвенциялар ва қонун ҳужжатлари”дан тўлиқ фойдаланиш услублари мавзусида семинар машғулоти ўтказилди. Унда касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси комиссиялари раислари, меҳнат муҳофазаси вакиллари, корхона меҳнат муҳофазаси муҳандислари, касаба уюшма қўмитасиининг фаоллари, цех, бўлим бошлиқлари, иштирок этдилар.

Меҳнат муҳофазаси соҳанинг қонунчилик базаси, янгиликлар ва унга киритилган ўзгаришларда бохабар бўлиш масъулияти бугун касаба уюшмалари мутахассислари учун ҳам долзарб вазифа. Корхона миқёсида жамоатчилик назоратини амалга оширувчи масъуллар сифатида улар томонидан бугун  қандай ишлар ташкил этиляпти? Семинар машғулотида шу каби долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Семинар ишида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Учқун Қаҳҳоров, корхонада меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этишда, ишчиларга қулай, хавфсиз ва муносиб иш шароитларини ташкил қилишда,  ҳамда меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат назоратининг самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!