Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК !

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с”-сонли Раёсат қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик – танлови тўғрисидаги” Низоми ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасалар, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассислар ўртасида кўрик-танлов ўтказилади.

Ушбу кўрик-танлов ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.

Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади.

Кўрик-танловда қатнашиш учун корхоналар ва ташкилотлар томонидан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари  комиссиясига  қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– кўрик-танловда қатнашиш тўғрисидаги қарор нусхаси;

– корхонадаги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ҳолати, меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлар (1-илова);

– касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (2-илова);

– меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (3-илова);

– меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (4-илова);

– меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича сарфланган маблағлар ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда 1-, 2-,3- ва 4-иловаларга тегишли ҳужжатлар.

Кўрик-танловнинг 1-босқичида ҳудудий, бирлашган касаба уюшма қўмиталари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг комиссияси ҳудуд бўйича олинган энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассисларни 25 февралга қадар аниқлайди. Ва ғолибларнинг ҳужжатларини тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашига тақдим этади.

Кўрик-танловнинг 2-босқичи 20 апрелга қадар ўтказилиб, унда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши комиссияси томонидан тармоқ бўйича энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассисни аниқланади. Кўрик-танловнинг 2-босқичи ғолибларини тақдирлаш “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да тантанали тарзда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши томонидан ўтказилади.

2-босқич ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказиладиган республика босқичига йўлланма олади.

Мурожаат учун телефон: 4-98-21, 237-98-21, (90)959-89-80.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Oktabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!