Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

«МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ» КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида узел касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик-танловининг биринчи босқичи якунланди.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарори бўйича ташкил этилган танловда узел тасарруфидаги барча корхоналарнинг энг фаол мутахассислари иштирок этишди. Кўрик-танлов шартларига кўра, ҳар бир корхона,  ташкилот  ва  муассасаларда ишчиходимларга яратилган иш шароитлари, уларнинг  махсус кийим  ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўнгилсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик талабларидан келиб чиқиб,  натижалар аниқланди.

Танлов шартларига биноан, “Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхона” номинацияси бўйича биринчи ўрин “Ўзбекистон” локомотив депосига, иккинчи ўрин Ховос темир йўл масофасига, учинчи ўрин эса Жиззах темир йўл масофасига насиб этди. “Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши касаба уюшма ташкилоти” йўналишида биринчи ўринни  “Йўлрефтранс” акциядорлик жамияти корхонаси касаба уюшма қўмитаси, иккинчи ўринни Ховос узели касаба уюшма қўмитаси, учинчи ўринни эса Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси эгаллади. “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакил” учун бўлиб ўтган танловда “14-сон рельс пайвандлаш” унитар корхонаси меҳнат муҳофазаси вакили Руҳиддин Обидов биринчи ўринга, иккинчи ўринга эса “Чуқурсой” станциясидан Элдор Шарипов сазовор бўлди.   Тошкент юк вагон депоси ходими Баҳром Ғаниев учинчи ўрин билан кифояланди. “Меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган энг яхши ёш мутахассис” номинациясида биринчиликни “203-тажриба йўл машина станцияси” меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси Сардор Исматуллаев эгаллади. Иккинчи ўрин Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими устаси Нуриддин Каримовга насиб этди, кучли учликдан Темир йўл болалар шифохонаси невропатолог шифокори Феруза Камолова ғолибликни қўлга киритди.

–Ушбу кўриктанловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад корхоналарда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар орасида меҳнат муҳофазаси талабларини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, энг аввало, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ва ишлаб чиқилган стандартлар, низомлар, йўриқномалар ҳамда бошқа ҳужжатлар тўплами талабларига риоя қилинишини таъминлашдан иборатдир, – дейди касаба уюшма ҳудудий қўмитаси меҳнат муҳофазаси мутахассиси Фахриддин Қаюмов. – Тадбирда фаол иштирок этган темирйўлчилар ўз жамоаларида меҳнат муҳофазаси қоидаларини тарғиб қилиши, янги иш ўрганаётган темирйўлчиларга мавжуд йўриқномаларни ўргатишда  намуна   кўрсатиб меҳнат қилишади.                                                               Ғолибларга  “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Танлов ғолиблари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши босқичига йўлланма олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!