Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида” ги Низом бўйича иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган республика кўрик-танловда касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида” ги Низомнинг 1-, 2-, 3- ва 4-иловалари бўйича кўрсаткичлари таҳлил қилиниб баҳоланганда “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси (раҳбар А.Баратов, меҳнат муҳофазаси етакчи муҳандиси Ў.Эшонқулов), “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича  Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси касаба уюшма қўмитаси (раис Р.Юлдашев) ҳамда “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис”  номинацияси  бўйича  Қарши электр таъминоти корхонаси меҳнат муҳофазаси етакчи муҳандиси Ачилов Насим Неъматович бошқа корхоналарга нисбатан меҳнатни муҳофаза қилиш, ишчиларни махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари ҳамда корхона ходимларининг маиший-санитария хоналари билан таъминлаш ва меҳнат муҳофазаси ҳолати юзасидан уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назорати ҳамда бошқа ишлар цех ва бўлинмаларда яхши йўлга қўйилганлиги учун тегишли номинациялар бўйича биринчи босқич ғолиблари деб топилди.

Ғолиблар “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ва уларнинг ҳужжатлари иккинчи босқичда иштирок этиши учун тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ишчи гуруҳига тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!