Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ ҲАМКОРЛИКДА ЎТКАЗИЛДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида” ги буйруғи  ҳамда  тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими хамкорликда Қўқон МТУ УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ташкил этилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи в.б. Р.Асомхўжаев ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Д.Валиханов ҳамкорликда мониторинг саволномасини, дастурини ишлаб чиқдилар. Мониторинг дастурига кўра меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари Х.Саид-Газиев, А.Шодиев, А.Изатуллаев, О.Жалилов ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг минтақавий темир йўл узелларидаги касаба уюшмалари ҳудудий қўмиталари меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари Ф.Қаюмов, М.Мамадиев, И.Худаёров, Р.Режапов, Б.Донияровлардан иборат, мониторинг гуруҳлари шакллантирилди. “Оқибати енгил бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг ҳаракатларингиз”, “Оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг ҳаракатларингиз”, “Ташкилотингизда уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкиллаштириб беринг”, “Ташкилотда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси қандай амалга оширилади” мавзуларида семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилди.

 

 

Мониторинг биринчи кунида унинг иштирокчилари Қўқон МТУ УК раҳбарияти билан учрашиб, мониторинг дастури билан таништирдилар ва мониторинг мақсадини тушунтиририб бердилар. МТУ раҳбарияти билан келишган холда тасарруфдаги корхона, ташкилот ва муассасалар мониторинг гуруҳларига тақсимланди. Мониторинг гуруҳлари томонидан ташкилотлар бош муҳандиси, меҳнат муҳофазаси муҳандиси ва касаба уюшма қўмита раислари иштирокларида жойлардаги меҳнат муҳофазаси ҳолати мониторинг саволномаси асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш ва семинар-тренинг ўтказиш мақсадида Қўқон узели корхоналарининг бош муҳандислари, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси муҳандислари, меҳнат муҳофазаси бўйича бош вакиллари Қўқон локомотив депосида йиғилишди.

Муҳокама йиғилишида мониторинг гуруҳи аъзолари И.Худаёров, М.Мамадиев, Ф.Қаюмовлар меҳнат муҳофазаси ҳолатини ўрганиш давомида йўл қўйилаётган камчиликлар, жумладан тиббий кўрикларни ўтказилишида якуний далолатномаларнинг йўқлиги, меҳнат муҳофазаси бўйича вакилни сайлашдаги камчиликлар, вакиллар гувоҳномалар билан тўлиқ таъминланмаганлиги, уч босқичли назоратда вакиллар иштироклари таъминланмаётгани, талон тизими юритилишидаги камчиликлар тўғрисида гапириб, бу камчиликларни бартараф этиш ва касаба уюшма қўмиталарининг меҳнат муҳофазаси комиссияси ҳамда меҳнат муҳофазаси вакиллари томонидан жамоатчилик назоратини яхшилаш бўйича тавсиялар бердилар.

Семинар-тренинг ўтказиш учун корхоналарнинг бош муҳандислари, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси муҳандислари, меҳнат муҳофазаси бўйича бош вакиллари иштирокларида 4 та жамоа ташкил қилинниб, жамоа етакчилари мавзулар ёзилган саволларни олиб мухокамага киришдилар.

Жамоа аъзоларининг мавзуларни ёритиб беришларини мониторинг гуруҳи аъзоларидан иборат комиссия баҳолаб борди. Комиссиянинг баҳолаш натижаларига кўра “Ташкилотингизда уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкиллаштириб беринг” мавзусини Қўқон электр таъминоти корхонаси командасидан меҳнат муҳофазаси муҳандиси Боймирзаев Равшан,  “Ишлаб чиқаришда оқибати енгил бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг ҳаракатларингиз” мавзусини Қўқон темир йўл масофаси командасидан касаба уюшма қўмитаси раиси Бегимов Хамдам, “Ташкилотда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси қандай амалга оширилади” мавзусини Қўқон вагон депоси командасидан меҳнат муҳофазаси муҳандиси Алихўжаев Мадиёрхон, “Ишлаб чиқаришда оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг ҳаракатларингиз” мавзусини 164-сонли Йўл машиналар станцияси командасидан меҳнат муҳофазаси муҳандиси Таджиматов Лазизлар тўлақонли ёритиб бериб ғолиб деб топилдилар.

Ғолиблар  Қўқон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўрганилган ташкилотлар ичида меҳнат муҳофазасига доир ҳужжатларнинг юритилиши бўйича Андижон темир йўл масофасида ибратли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланиб, мониторинг гуруҳи аъзолари томонидан бу корхона “Энг наъмунали корхона” деб  тавсия этилди ва Қўқон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!