Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ИШ БЕРУВЧИ ВА КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХАМКОРЛИГИДАГИ МОНИТОРИНГ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Навбатдаги мониторинг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2019 йил 11 июндаги “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида” ги 754-Н-сонли буйруғи ва тасдиқлаган мониторинг ўтказиш Дастури асосида Бухоро минтақавий темир йўл узелида бўлиб ўтди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ж.Валихонов бошчилигида Тошкент, Қўқон, Қарши, Термез, Қўнғирот ва Бухоро минтақавий темир йўл узеллари, касаба уюшма ҳудудий қўмиталарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассислари иштирокидаги гурухлар томонидан, бир ҳафта давомида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида, меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этилиши бўйича мониторинг ўтказилди.

Мониторинг чоғида меҳнат муҳофазасининг қуйидаги масалаларига, яъни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича корхоналардаги умумий аҳвол; қозонхоналар, кўтарма иншоотлар ва босим остида ишловчи сиғимларда ишларни бехатар олиб боришда ва корхоналарда авария, бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш чоралари; уч босқичли маъмурий жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва ўтказиш; иш жараёнида ходимларга етказилган зарарларни тўлаш тартиблари; иш жойларини шаходатлаш (атестациядан ўтказиш) тартиби; янги ишга қабул қилинган ходимларга Т-1 шакл асосида йўриқдан ўтказиш ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Ҳафта давомида узелнинг Бухоро, Самарқанд ва Навоий ҳудудларидаги 25 та темир йўл корхона, ташкилот ҳамда муассасалари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Мониторинг якунида барча ўрганилган корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирокида семинар – тренинг ўтказилди. Семинарда мониторинг гурухи аъзолари Ф.Қаюмов, И.Худоёров, Б.Дониёров, Р.Режепов, М.Мамадиевлар сўзга чиқиб, корхоналардаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида “слайд кўринишида” изоҳ ва тушунтиришлар беришди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида ўрганилган корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари ўртасида меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича кўрик-танлов ўтказилди. Қизғин баҳс-музокаралар ва савол-жавоблар асосида ўтказилган танловда фахрли биринчи ўринни  Бухоро “Алоқа ва ишорат масофаси” корхонаси жамоаси, иккинчи ўринни “17-сон йўл машиналар станцияси” корхонаси жамоаси, учинчи ўринни Бухоро “Темир йўл масофаси” корхонаси жамоаси ва тўртинчи ўринни  Бухоро “Электр таъминоти масофаси” корхонаси жамоаси эгалладилар. Танлов ғолибларига Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томониданбатафсил жавоблар ва мурожаатлари бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Noy    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!