Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ — ЭЪТИБОРДА

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорликда темир йўл тизими барча корхона ва ташкилотларига меҳнат муҳофазаси соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ва қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Бундан асосий мақсад, корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилиниши, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари, ходимларнинг дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши ҳамда аттестация натижаларига кўра ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимлар учун белгиланган тартибдаги имтиёзлардан фойдаланишлари ҳолатини ўрганиш шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Бу борада “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳам  жамият корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида соғлиғи ва ҳаётини асраш ҳамда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича доимий ўқув ва назорат олиб борилади.

Жумладан, 2017 йил 30 январдаги 127-НЗ сонли буйруқ билан тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси, электр ва саноат хавфсизлиги бўйича 2017 йилда илғор тажриба мактаби ўтказиш дастурига асосан “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Қарши” вагонларни таъмирлаш депосида 2017 йил 10 август куни “Вагон деполарида таъмирлаш ишларини бажаришда технологик жараёнлар техника хавфсизлигини таъминланиши, юк кўтариш ва тушириш ишлари ташкилий-техник тадбирлари, газ-электр пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талабларини бажарилиши” мавзусида илғор тажриба мактаби ўтказилди.

2017 йил 2 августдаги “Минтақавий темир йўл узеллари ва корхоналарда поездлар ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ходимларни ўқитиш тўғрисида” 1386-НЗ сонли буйруқга асосан 6 та гуруҳ тузилган бўлиб, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги масалалари юзасидан меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Медешев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи У.Қаҳҳоров, йўл хўжалиги бошқармасининг меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи муҳандиси И.Рустамов томонидан  жамиятнинг корхона ва ташкилотларида ўқитиш ишлари олиб борилмоқда. “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ўтказилган ўқитиш ишларида 805 та ишчи-ходим, “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида эса 2857 та ишчи-ходим иштирок этди.

2017 йил 31 июлдаги 1363-НЗ сонли буйруқга асосан “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бўйича мониторинг ишлари олиб борилди. Мониторинг даврида ходимлар томонидан ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишига, иш жойларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўз вақтида ўтказилиши ва аттестация натижаларига асосан хавфли омилларда ишловчи ходимларга белгиланган сут маҳсулотлари берилиши ҳамда навбатдаги меҳнат таътилларида белгиланган қўшимча дам олиш кунларининг ажратилиши, иш берувчилар томонидан ходимларнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишларини ташкиллаштирилганлиги, ходимларни билим савиясини ошириш мақсадида белгиланган тартибда ўқитилиб, меҳнат муҳофазаси, электр хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги бўйича билимлар синови амалга оширилганлигига, ходимларнинг махсус уст-кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлигига алоҳида эътибор берилди.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда касаба уюшмалари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларга меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш хуқуқи берилган. Умуман олганда, касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!