Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАЖЛИС ТАҲЛИЛИЙ ВА ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида бошқарув раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда бошқарув раиси ўринбосарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси мутасадди вакили, жамият бошқарма бошлиқлари, минтақавий темир йўл узели раҳбарлари, корхоналар ҳамда меҳнат муҳофазаси муҳандислари, шунингдек, Республика Кенгаши аппарати ва тасарруфидаги ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.

Тадбирни Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Собиров олиб борди.

– Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар негизида, аввало, инсон омили, унинг саломатлиги ва фаровон турмуш даражасини таъминлаш турибди, – деди у ўз сўзида. – Меҳнат муҳофазасини таъминлашга оид қабул қилинаётган янги қарор ва қонунлар фикримиз тасдиғи бўла олади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан мамлакатимиз темир йўл тизимидаги ҳар бир корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари давлатимиз раҳбари олиб бораётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотларга амалий жавобдир.

Дарҳақиқат, ходимларнинг иш жойида меҳнат муҳофазасига қатъий амал қилиши, етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши, уларга ҳар томонлама қулай шароитларни яратиб бериш энг муҳим вазифадир. Бироқ айрим корхоналарда меҳнат муҳофазасини таъминлашга соҳа ходимлари етарли эътибор қаратмаётгани, ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасига амал қилмай фаолият кўрсатиши натижасида қатор камчиликларга йўл қўйилаётган ҳолатлар учрамоқда. Мажлисда бу ҳақда атрофлича сўз борди ва жорий йилнинг 9 ойи давомида тармоқ корхоналарида меҳнат муҳофазаси талабларининг бажарилиши таҳлил қилинди. Таъкидландики, йил бошидан буён 27 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Ушбу нохуш ҳодисаларнинг содир бўлишига, асосан, инсон омили сабаб бўлаётгани, бу эса ҳар бир раҳбар ва ўрта бўғин раҳбарларининг жойларда ишчи-ходимларга меҳнат муҳофазаси бўйича етарли даражада ўқув амалиётлари, семинар-тренинг ва тушунтириш ишларини яхши йўлга қўймаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, жорий йилнинг шу кунига қадар “Тошкент”, “Қўқон”, “Термиз”, “Бухоро” ҳамда “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхоналари тасарруфидаги муассасалар ва “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида қатор камчиликлар аниқланган.

Йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бош муҳандиси – бош менежери Ҳусниддин Ҳосилов сўзга чиқиб, кейинги йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг сони “Тошкентметрополитени” унитар корхонаси ҳамда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти қўшилгани ҳисобига 90 минг нафардан ошганини таъкидлар экан, бу соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир раҳбардан, айниқса, меҳнат муҳофазаси муҳандисларидан янада масъулиятлироқ бўлиб фаолият кўрсатишини тақозо этишини айтиб ўтди.

– 2018 йилнинг 9 ойи давомида 19 минг 416 маротаба меҳнат муҳофазасига оид ўқув амалиётлари ўтказилиб, уларда 364 минг нафардан зиёд ишчи-ходим иштирок этди, – дейди Ҳ.Ҳосилов. – Бироқ шунга қарамай, электр таъминоти, йўл хўжалиги мутахассислари ҳамда чилангарлар, ўқчилар ва ҳайдовчилар фаолиятида камчиликлар ниҳоятда кўплиги кузатилмоқда.

Тадбирда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бош директори Алишер Одилов сўзга чиқиб, жорий йилнинг ўтган даврида ишчи-ходимлар орасида меҳнат муҳофазасини таъминлашда қатор камчиликларга йўлқўйилган бўлса-да, жамият раҳбарияти томонидан бу соҳада муайян ижобий ишлар қилинаётгани ўз самарасини бераётганини айти бўтди. Хусусан, янги иш билан таъминланаётган ҳар бир ходим ҳамда фаолият кўрсатаётган ишчилар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, уларнинг иш жойларидаги шароитлари яхшиланишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Йиғилишда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти шифохонаси ва поликлиникасини ишга тушириш бўйича ҳам кўрсатмалар  берилди.

2018 йилнинг якунига қадар соҳада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасига оид билим ва савиясини ошириш, ўрта бўғин раҳбарларини ўқув амалиётларига жалб этиш, темирйўлчиларни махсус кийим-бош, пойафзал ва махсус ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлаш, иш ўринларини шаҳодатлаш ва баланд жойларда фаолият кўрсатаётган, хавфли иш жойларида меҳнат қилаётган ходимларга ҳар куни тушунтириш ишларини олиб бориш орқали бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга эришиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бўлим мудири Нодира Каримова, минтақавий темир йўл узеллари, ишлаб чиқариш корхоналарининг бош муҳандислари, меҳнат муҳофазаси муҳандислари ва касаба уюшма ҳудудий қўмиталари раисларининг ҳисобот маърузалари тингланди. Жумладан, жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар, Акциядорлик жамияти ва Республика Кенгаши дастурлари, Йўл харитаси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижалари ва бошқа бирқатор масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва бажарилиши бўйича назорат ўрнатилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!