Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАРКАЗИЙ КАСАБА УЮШМА КУТУБХОНАСИДА “ЗУККО КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Китоб бу – бутун инсониятнинг буюк устозидир. У хаётимизнинг барча босқичларида муҳим ёрдамчи ва маслаҳатчи. Сўнгги йилларда китобга бўлган эътибор ва эхтиёж кундан – кунга кучайиб бормоқда. Айниқса ёшлар ўртасида китоб тарғиботи бўйича кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамда етакчилар Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятларининг ишчи-ходимлари, талаба ва ўқувчилари иштирокида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда иштирокчилар 4 та шартда ўзларининг билимларини кўрсатишди. Уларнинг китоб мутолааси, билим даражаси ҳамда муомала маданияти эътиборга олиниб ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Биринчи ўрин Тошкент темир йўл муҳандислар институти талабаси Аъзамжон Умаралиевга, иккинчи ўрин Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Рухшона Нурматовага, учинчи ўрин эса “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти чилангари Музаффар Мамудовларга насиб этди. Биринчи ва иккинчи ўрин соҳибларига Республика босқичида иштирок этишга йўлланма тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Iyul 2020
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!