Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Марказий касаба уюшма кутубхонасида “ЗУККО КИТОБХОН” кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди

2018 йил 5 декабрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида Зукко китобхон” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Бу кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад кутубхоналарга китобхонларни жалб этиш ва ёш темирйўлчиларни ҳар томонлама билимли ва салоҳиятли, она Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш, ёшларни, маънан етук ва баркамол бўлиб вояга етишларида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилишдир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Етакчилар Кенгаши ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида Зукко китобхон” кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди.

Вилоятлардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилган “Зукко китобхон” кўрик-танловининг 1-босқичида ғолиб бўлган Минтақавий темир йўл узеллардан 6 нафар ва Тошкент шаҳар ҳудуди бўйича ғолиб бўлган 1 нафар ёш темирйўлчилар иштирок этишди.

Улардан, Умаралиев Аъзамжон — Тошкент темирйўл институти талабаси; Худьяров Алимжан — Қўнғирот сигналлаштириш ва алоқа масофасининг электромеханиги; Роззиқов Бекзод — Қарши локомотив депоси кадрлар бўлим бошлиғи; Мирзалиева Шохрузахон — Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежи талабаси; Норбоева Озода — Термез локомотив депоси техник бўлим муҳандиси; Норкўзиева Зарнигор — Ховост темирйўлчилар маданият саройи рақс тўгараги раҳбари; Журакулова Хусния — “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи талабаси қатнашдилар.

Ҳакамлар хайъатига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати — Матибаев Т. Б. раислик қилди.

Тадбир сўнггида ҳакамлар томонидан берилган балларни ҳисоблаганда:

1-ўринни – Норбоева Озода Термез локомотив депоси техник бўлим муҳандиси,

2-ўринни – Умаралиев Аъзам Тошкент темирйўл институти талабаси,

3-ўринни – Мирзалиева Шохрузахонлар — Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси эгаллашди.

Шунингдек, баллар ҳисобида қолган иштирокчилар номинациялар бўйича ўринларга сазовор бўлишди: Мумтоз адабиётлар билимдони номинациясида Журакулова Хусния — “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи талабаси, Бадиий асарлар билимдони номинациясида Роззиқов Бекзод — Қарши локомотив депоси кадрлар бўлим бошлиғи, “Шеърият билимдони” номинациясида эса Худьяров Алимжан — Қўнғирот сигналлаштириш ва алоқа масофасининг электромеханиги, “Мухлислар меҳрини қозонган иштирокчи” номинациясида эса Норкўзиева Зарнигор — Ховост темирйўлчилар маданият саройи рақс тўгараги раҳбари ғолиб бўлишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси барча филиал кутубхоначиларига ўз миннадорчилигини билдирди ва уларни номинациялар бўйича тақдирлади “Энг тажрибали кутубхоначи” – Ховос касаба уюшма кутубхоначиси Каримова Олтиной; “Энг фаол кутубхоначи” – Андижон касаба уюшма кутубхоначиси Рузиахунова Муаззам ҳамда “Энг тиришқоқ кутубхоначи” – Термез касаба уюшма кутубхоначиси Қодирова Муборак деб топилди. Уларга китоб фондларини бойитиш  учун китоблар совға қилинди!

“Зукко китобхон” кўрик-танловида иштирок этган ҳамма иштирокчилар ўзларининг адабиётни севишларини ва чуқур билимларини намоён этишди.

Ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ етакчилар Кенгаши томонидан қиммат-баҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!