Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАРКАЗИЙ КАСАБА УЮШМА КУТУБХОНАСИДА “ЗУККО КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Етакчилар Кенгаши, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалардан келган ёш темирйўлчилар ўртасида Зукко китобхон” кўрик-танловининг 1 – саралаш босқичи ўтказилди.

“Зукко китобхон” кўрик-танловининг саралаш босқичи 2018 йил
4 октябр куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида бўлиб ўтди. Кўрик-танловда 8 нафар иштирокчи иштирок этишди. Шулардан, Эркинова Нигина — Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси технолог муҳандиси, Нурматова Рухшона — Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси, Бахриддинов Оғабек — Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси, Рахматов Зафар — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўқчиси, Рахимов Шерзод — Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси, Ибрагимов Ҳамза — “Тошкент механика заводи” АЖ кадрлар бўлими муҳандиси, Аъзамова Саломат — “Ўзбекистон” локомотив депоси техник-дефектостописти, Умаралиев Аъзамжон — Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси ва Толипов Жаьфар – “Ўзбекистон темир йўллар”АЖ Тошкент харбийлаштирилган қўриқлаш отряди программисти қатнашдилар.

Биринчи ўринга Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси Аъзам Умаралиев лойиқ деб топилди ҳамда иккинчи босқичга йўл олди.

Иккинчи ўринга “Тошкент механика заводи” АЖ кадрлар бўлими муҳандиси Хамза Ибрагимов сазовор бўлди.

Учинчи ўринни Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси Бахриддинов Оғабеклар эгаллади.

Шунингдек, баллар ҳисобида қолган иштирокчилар номинациялар бўйича ўринларга сазовор бўлишди: “Мумтоз адабиётлар билимдони” номинациясида Толипов Жаъфар, “Бадиий асарлар билимдони” номинациясида Нурматова Рухшона, “Шеърият билимдони” номинациясида эса Рахимов Шерзод, “Мухлислар меҳрини қозонган иштирокчи” номинациясида Эркинова Нигиналар ғолиб бўлишди.

“Зукко китобхон” кўрик-танловида иштирокчилар жуда фаол иштирок этишди. Китобни севишларини, билим даражалари юқорилигини эканлигини ҳақиқий зукко китобхон эканликларини кўрсатишди.

Барча ғолиб ва иштирокчиларга фаҳрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!