Мардлар қўриқлайди Ватанни
14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон қуролли кучларининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан амалга оширилган тадбирда ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, махсус хизмат ҳамда қўшин ва юкларни темир йўл транспорти воситасида ташиш бўйича транспорт логистикаси ва ҳарбий ҳаракатлар маркази вакилларига эсдалик совғалари топширилди. Тизимда тиофаланган объектларни муносиб қўриқлаётган, юкларни хавфсиз, турли талофатлардан ҳоли тарзда белгиланган манзилга етказишда жонбозлик қилаётган ходимлар шарафли шу билан биргаликда масъулиятли хизматлари муносиб эътироф этилганидан мамнун бўлдилар.
— Бугун биз учун қўшалоқ байрам, – дейди Қўшин ва юкларни темир йўл транспорти воситасида ташиш бўйича транспорт логистикаси ва ҳарбий ҳаракатлар маркази бўлим бошлиғи Фирдавс Ниязов. — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон қуролли кучларининг 25 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ушбу байрамлар биз учун алоҳида аҳамият касб этади. Тармоқ касаба уюшмаси томонидан бизнинг камтарона меҳнатимиз юқори баҳоланиб эътироф этилгани бизга қўшимча куч бағишлайди. Биз бундан кейин ҳам елкамиздаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб, профессионал хизматимизни юқори даражада амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Байрам муносабати билан жами 50 нафарга яқин ходим муносиб тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: