Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАҚСАД САРИ ЭРИШИЛГАН НАТИЖА

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшмаси қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган тармоқ келишуви мажбуриятлари, ўтган йил давомидаги ижроси ҳамда жорий йилда бажарилиши лозим бўлган юмушлари юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Бошқарув касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Умарова раислигида ўтказилган ушбу йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов, персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Носиров, бошқарма касаба уюшма қўмитаси раҳбарлари ҳамда тизимдаги корхона-ташкилотларнинг касаба уюшма қўмитаси фаоллари иштирок этди.

Йиғилганлар 2018 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар мукофотлаш, уларга ажратилган моддий ёрдам ва махсус иш кийимларини харид қилишга сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этилди. Шунингдек байрам-тантаналар арафасида нафақадаги темирйўлчилар ва ногиронлар йўқланиб уларга эсдалик совғалари улашилгани ёки моддий ёрдам кўрсатилганлиги, ишчи-ходимларнинг оила аъзолари билан биргаликда маданий ва спорт тадбирлари ўтказилиб ғолиблар рағбатлантирилганлиги рақамларда мисоллар келтирилди. Бундан ташқари йил давомида ишчи-ходимларга турли санаторий-профилакторийларга фарзандалирига эса соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар берилгани айтиб ўтилди. Меҳнат муҳофазаси ва иш шароитининг яхшиланишига керакли миқдорда маблағлар ажратилди.

“Мақсадимиз ижобий ишларимизнинг самарадорлигини янада кучайтириб темирйўлчиларимиз манфаати ва фаровонлигини ошириш учун хизмат қилишдир”,-дейди Ш.Умарова.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!