Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАҚСАД – ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ…

Бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ манфаатларига қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлиб, ҳар бир соҳа иш фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Янгича маъно-мазмундаги бундай тараққиёт йўлида ижтимоий соҳанинг алоҳида ўрни бор. Зеро, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, инсон омилига устувор аҳамият қаратиш изчил ислоҳотларнинг маъно-мазмунини ташкил этади.

Ўзбекистон темир йўллари соҳасининг касаба уюшмалари томонидан тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялашга жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурот Собиров шундай дейди:

– Инсон манфаатига эътибор борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган амалий ишлар мамлакатимизнинг тараққиёт йўлидаги улкан ва муҳим қадамдир. Бу вазифалар бизнинг иш фаолиятимизда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, 2017 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ҳаётбахш ғоя асосий дастурамалимизга айланди. Ишга янгича қараш ва катта масъулият билан ёндошиши натижасида тармоқ касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ишлари кучайтирилди. Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқарилди ва бу асосда тизимли, самарали фаолият олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йилги ишлари самарали бўлди. Жумладан, фуқаролардан келиб тушган 21658 та мурожаат кўриб чиқилди ва муаллифларга тегишли жавоблар берилди.

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” доирасида  жамоа шартномалари ва тасдиқланган иш режаларига асосан кексалар, ногиронлар, пенсионерлар, ишчи-ходимлар холидан хабар олиш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусасан, 728 нафар пенсия ёшига етган ходимлар пенсияга чиқишидан олдин бир марталик моддий ёрдам ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, жами 320 млн. 317 минг сўм маблағ сарфланди. Ёш оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган  363 нафар ишчи-ходимга жами 86 млн. 459 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Қайд этиш керакки, ёш оилалар ҳам касаба уюшма эътиборидан четда қолгани йўқ. Уларнинг 112 нафарига уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун 152 млн. 360 минг сўм фоизсиз cсудалар ажратилди. 40 нафар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга 134 млн. 530 сўм ўқув шартнома пуллари тўлаб берилди.

Эътироф этиш керакки, соҳамиз ходимларининг фарзандларини соғломлаштириш касаба уюшмаларининг  доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Шу сабабли “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва корхоналар ҳамда касаба уюшма ташкилотларининг бу борада ўзаро ҳамкорликда олиб борган кенг қамровли ишлари алоҳида аҳамиятга эга. Жорий йилда 7105 нафар соха ходимлари фарзандлари ёз мавсуми давомида темир йўл тасарруфидаги “Қибрай”, “Бурчмулла”, “Янги авлод”, “Темирйўлчи”, “Дўстлик” оромгоҳлари ҳамда “Қўнғирот” санаторий-профилакторийсида мароқли дам олишлари ташкил этилди. Таъкидлаш ўринлики, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида  210 дона йўлланма бепул берилди. Жумладан, Оролбўйи темирйўлчиларининг 60 нафар фарзандлари ҳамда 23-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 40 нафар болалар “Қибрай” оромгоҳида имтиёзли равишда соғломлаштирилди. Кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар фарзандларига 845 дона йўлланма бепул берилди.

Шунингдек, ходимлар билан бевосита иш жойлари ва хонадонларга ташриф орқали уларнинг муаммоларини аниқлаш ва яқиндан ёрдам бериш, сайёр қабуллар ташкил этилди ҳамда уларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Кенгаш хузурида юридик клиника ташкил этилди.

2017 йил давомида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан яратилган янги иш ўринларини ҳаққонийлигини ўрганиш натижалари бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан бандликка кўмаклашиш, меҳнат бозорида рақобат қила олмайдиган шахслар, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида корхона ва ташкилотларда 1567 та инвестиция, 108 та ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва 457 та тармоқни ривожлантириш дастури, 71 та касаначилик асосида, жами 2203 та янги иш ўрни яратилди.

Касб-ҳунар коллежларидан 2017 ўқув йилида амалиётни ўташга чиққан учинчи босқич ўқувчилари орасидан кам таъминланган, узоқдан келиб ўқийдиган  17 нафарига, кам таъминланган ҳамда имтиёзли диплом билан тугаллаган ёш мутахассисларнинг 196 нафарига моддий ёрдам кўрсатиш учун касаба уюшма ташкилотлари маблағидан 13 миллион сўм сарфланди.

Ишчи-ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, қулай, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар изчил давом эттирилди. Ўтган йил мобайнида санаторий ва дам олиш уйларига 1330 та йўлланма ажратилиб, ушбу мақсадлар учун жами 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Кам таъминланган оилалар, нафақадаги меҳнат фахрийларига бепул йўлланмалар берилди.

Мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ҳамда қисқа муддатли экскурсиялар ташкил этилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил этилиб, темирйўлчиларнинг доимий спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

 Қўлга киритилган натижа ва ютуқларни эътироф этган ҳолда иш берувчилар билан бирга ижтимоий шерикчиликни янада ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, бандлик, хавфсиз меҳнат ва муносиб дам олиш шароитларини яратишга ҳамда бандликка кўмаклашиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилидаги асосий вазифалардандир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!