Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАЪНАВИЯТ СОАТИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ёшларда интернет, ахборот коммуникатив технологиялардан фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Унда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасаддилари ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Тошкент темир йўл муҳандислари институти фалсафа кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Жуманиёз Раматов маъруза қилди.

Жумладан нотиқ ўз маърузасида кейинги пайтларларда жамиятимизда энг кўп муҳокама қилиниб келинаётган масалалардан бири бу – Интернетнинг, ахборот технологияларининг ёшлар дунёқарашига қандай таъсир кўрсатаётганлиги билан боғлиқлигини таъкидлади.

Мазкур муаммо бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин, таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”.

Шу маънода, агар болалар тарбияси билан ота-она, маҳалла, таълим муассасалари шуғулланишмаса, улар тарбияси билан бошқалар шуғулланишади.

XXI аср ахборот асри, ахборот алмашинувининг хилма-хиллиги, ғоявий-мафкуравий полигонларнинг кескинлашуви, бир сўз билан айтганда, инсон онгига ҳукмронлик учун кураш кечаётган давр сифатида тарихда қолмоқда. Бу даврда миллий хавфсизлик, маданият ва маънавиятни сақлаб қолиш ўз келажагини ўйлайдиган ҳар бир халқ учун бош омил даражасида қаралиши шарт. Бизнинг даврда “мафкуравий полигон” деган янги тушунча пайдо бўлди. Маълумки, “полигон” ҳарбий соҳага оид термин. Бу ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказиладиган, ҳарбий техника синаб кўриладиган майдон. Мафкуравий полигонда эса маълум бир мамлакат ҳудудида турли давлатларнинг турлича манфаатлари, турлича ғоялари, мақсадлари ифодаланган мафкуралар синаб кўрилади. Чунки олдинги пайтда қайсидир бир давлат ўз таъсир доирасини куч ишлатиш воситасида кенгайтиришга ҳаракат қиларди. Энди вазият тамомила ўзгарди. Ҳозирда эса таъсир доирасини кенгайтиришда катта маблағ сарфланадиган армия ҳам, Қуролли Кучлар ҳам, ҳарбий техника ҳам керак бўлмай қолди. Энди ахборот технологиялар ёрдамида ҳоҳлаган давлатга нисбатан ҳам арзон, ҳам кўп вақт талаб қилмайдиган, ниҳоятда тезликда амалга ошадиган, самарали ахборот хуружларини олиб бориш мумкин. Энг ёмон томони бу ахборотларнинг ҳақиқийлигини аниқлашнинг имконияти йўқ эканлиги таъкидланди.

Маънавият соати сўнггида барча йиғилганлар мавзу доирасида фикр алмашишди. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!