Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАЪНАВИЯТ СОАТИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Миссионерлик ва прозелитизмнинг жамиятга салбий таъсири” мавзусида «Маънавият соати» ўтказилди. Унда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасаддилари ва ходимлари, фаоллар ҳамда олимлар иштирок этдилар.

Тадбирда Тошкент темир муҳандислари институти фалсафа кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Жуманиёз Раматов ҳамда фалсафа кафедраси катта ўқитувчиси Шерматилла Юсуповлар мавзу доирасида маъруза қилишди.

Жумладан нотиқлар ўз маърузаларида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг сони ўсганини рақамларда шарҳлаб беришди. 1990 йилда республикада 119 та диний ташкилот, 2 та диний ўқув юрти мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда 2200 дан зиёд диний ташкилот ва 10 тадан ортиқ диний ўқув юртлари эркин фаолият кўрсатмоқда. Бундан бир аср аввал Ўзбекистонда 70 га яқин миллат вакиллари истиқомат қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда.

Мамлакатимизда кечаётган давлат ва жамият қурилиши жараёнида фуқароларнинг ҳақиқий виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида урғу берилган. Давлатимизнинг виждон эркинлиги тушунчасига нисбатан фундаментал қоидаси ҳаётимизнинг бош қомуси — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ўзининг аниқ ифодасини топган: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Диёримизда амалдаги қонунлар асосида турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилиши таъминланган, диний муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли дин тоифалари ўртасида келишмовчиликни авж олдиришга қаратилган ҳар қандай мутаассибона экстремистик хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

1998 йил 1 майда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга асосан Республикамиз фуқароларининг эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди.

Виждон эркинлиги деган тушунчанинг мазмун-моҳиятини хоҳлаган динга эътиқод қилиш ҳуқуқидан ташқари, ҳеч қандай диний ақидага эътиқод қилмаслик ҳуқуқи ҳам ташкил этади. Ҳар бир инсоннинг ушбу ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш учун мазкур модда “диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деган муҳим қоида билан тўлдириб қўйилган. Бунинг замирида виждон эркинлигига нисбатан ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш истаги ётиши таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев, сўзга чиқиб “Ўзбекистондаги диний бағрикенглик дунё мамлакатлари учун намунадир” дея Американинг “The Washington Times” газетасида эътироф этилгани тўғрисида сўзлаб берди. Ва Л.Тод Вуд томонидан ёзилган ушбу мақола ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маънавият соати сўнггида барча йиғилганлар мавзу доирасида фикр алмашишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!