Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАМЛАКАТИМИЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИНИ МУНОСИБ НИШОНЛАШДИ

 “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг бошқарув биносида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жамият раҳбариятининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ўзбек тили байрамини нишонлаш тўғрисида”ги 670-Н-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Республиканинг барча ҳудудларидаги минтақавий темир йўл узеллари, бошқармалар, марказлар, муассаса ва корхоналар раҳбарлари, давлат тили бўйича масъул ходимлар, ёшлар иттифоқи етакчилари, маънавий-маърифий ишлар бўлими ходимлари, касаба уюшма қўмитаси раислари, фаол фахрий темирйўлчилар ва “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони эгалари онлайн видео конференция тарзида бўлиб ўтган байрам тадбирида иштирок этишди.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилган маросимда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари А.Камалов сўзга чиқиб, барча темирйўлчиларни Ўзбек тили куни байрами билан самимий табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ғоят катта аҳамиятга эга бўлган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон эълон қилингани, жорий йилнинг 10 апрелида эса “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун имзоланиб, унга кўра, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни сифатида мунтазам кенг нишонланадиган бўлиши халқимиз орасида она тилимизга бўлган юксак ҳурмат руҳини шакллантиришда катта аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Темир йўл соҳасида ҳам давлат тилини ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар доирасида ўнга яқин буйруқ ва фармойишлар қабул қилинди, барча корхона ва ташкилотларда иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилмоқда. Соҳага оид мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта хатловдан ўтказилиб, тўлиқ давлат тилига мувофиқлаштирилмоқда, яқинда темир йўл станция ва вокзаллари номи давлат экспертизасидан ўтказилди.

Шундан сўнг темир йўл соҳасида ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигиниоширишга, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялашга қўшаётган ҳиссаси учун бир гуруҳ соҳа мутахассислари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раис номидан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланишди.

Тадбирда она тилимиз ҳақида шеър ва ғазаллар куйланиб, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида видео ролик намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!