Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МАКТАБ КУТУБХОНАСИ КИТОБЛАР БИЛАН БОЙИТИЛДИ

2019 йилнинг 19 март куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш тадбирлари айни  кунда республикамиз бўйлаб қизғин давом эттирилиб, мамлакатимизнинг кўплаб таниқли  ва обрўли юртдошларимиз эзгу амалларида ўз аксини топмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Пахтачи овул Қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 5-сонли (илгариги Шевченко) умумтаълим мактабида янги ўқув йили жуда кўтаринги руҳда бошланди. Шу куни, ушбу даргоҳда 61 йил илгари таълим олишни бошлаб, ўсиб улғайган, айни кунда Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб, 110 минг нафарга яқин ишчи хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясида ўзининг билим ва тажрибасини намоён қилиб келаётган, Дўстлик ордени соҳиби  Қутлимурот Сабиров 2019 йил 5 сентябр куни жонажон мактабига ташриф буюрди.

Билимлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган, мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси Қ. Сабиров келажагимиз ворислари бўлган ушбу мактаб ўқувчилари даврасида бўлиб, уларга билим даргоҳининг битирувчилари орасидан қанчадан қанча буюк инсонлар, фан, санъат арбоблари,  таниқли раҳбарлар етишиб чиққанлигини алоҳида сўзлаб берди.

Дунёда китобдан катта бойлик, китобдан бошқа нажот йўқ. Китоб билан дўст тутинган инсон яхшиликка, эзгуликка ошно бўлади, деди,-нотиқ ўз сўзида. Инсон саргузаштлар оламига шўнғиган чоғида ҳаёт ташвишларидан чалғиб, мутолаадан роҳатланади. Бундай лаззат  кишига олам-олам фойда келтиради: тафаккур, таҳлил ва хулосалар қилишга ўргатади. Техника ривожи, инсониятнинг тараққиёт сари илдам қадамидан қатъи назар, китоб ўқиш доим юксак инъом бўлиб қолиб, камолот сари етаклайверади. Шу боис мен ҳам бугун шахсий кутубхонамдан 150 хил номдаги адабиётларни, шунингдек, қалам тебратиб, келажак авлодга ўзим ҳақимда ҳамда мен туғилиб ўсган ушбу жаннатмакон, бетакрор диёрда яшаб ўтган халқпарвар инсонлар ҳақида кўпроқ маълумотлар етказиш мақсадида ёзган китобимни  жонажон мактабим кутубхонасига совға қилмоқдаман. Келгусида ушбу китобларимни ўқиган, Ватанимизнинг  ҳар бир ёш авлоди туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган она юртига, халқимизга содиқ хизмат қиладиган, эл равнақи йўлида фидоий бўладиган инсон, етук олим, жонкуяр раҳбар, таниқли давлат арбоблари бўлиб етишини  чин юракдан тилаб қоламан ва ишонаман деди, – Дўстлик ордени соҳиби, Шевченко номли  умумтаълим мактабининг 1958-1968 йиллардаги собиқ ўқувчиси Қ. Сабиров.

Дарҳақиқат, адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир. Китоб ўқиб улғаяётган ҳар бир ёш авлод, албатта, замонавий технологиялардан ҳам унумли фойдаланиб, ўз билимини мустаҳкамлаб борса, фойдадан холи бўлмайди. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси  иштирокида ўтказилган мустақиллик дарсида ҳам бу борада алоҳида сўз юритилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,қўлга киритилаётган ютуқлар,келажак авлодни ҳар томонлама соғлом ва бақувват ҳамда баркамол қилиб  вояга етказиш, уларга мукаммал билим олишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.  Шу куни Собиқ ўқувчи томонидан ўзи ўқиган илм даргоҳига энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаси ҳам совға қилинди.

Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби Саидахмад Авезов, Қўнғирот минтақавий темирйўл узели раҳбари Бердақ Худайназаров, Кенгаш раиси устози, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Халилла Ерназаров ва бошқалар сўзга чиқдилар. Шуни қувонч билан айтиш жоизки, мазкур анжуман нафақат таълим даргоҳи, балки бутун қишлоқ аҳли учун ҳам китоб байрамига айланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!