Мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаймиз
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олишга бағишланган тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинади. Институт касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда фаоллар залида ташкил этилган “Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танимайдиган мудҳиш иллат”, “ОИВ\ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” мавзуларидаги тадбир ана шундай тадбирларнинг давоми бўлди.
Тадбир аввалида “Қабоҳат” фильми намойиш этилди. Мавзу юзасидан талабаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази эксперти Ж.Убайдуллаев, Тошкент шаҳар наркология диспансери шифокори, нарколог Д.Садинов, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори Н.Кадировлар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида талабалар ўзини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: