Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КУТУБХОНА — МАЪНАВИЙ БОЙЛИКЛАРИМИЗ САРЧАШМАСИ

Бугунги кунда халқимиз, айниқса, ёшларимиз орасида китоб мутолаасини оммалаштириш, уларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган кўплаб маърифат масканлари – кутубхоналар барпо этилмоқда. Уларнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аввалги вақтларда китоб, газета-журналлар билан чекланган бу маърифат масканларида, ҳозирга келиб, китобнинг электрон шакллари, эшитиш, кўриш, аудио-видео мультимедияли турлари ҳам мавжуд. Шунингдек, он-лайн, китобхонга етказиб бериш ва бошқа хизматлар ҳам вужудга келмоқда.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий кутубхонасида касаба уюшма кутубхона ходимлари учун бўлиб ўтган ўқув-семинарида бу ҳақда батафсил сўз борди.
Дарҳақиқат, аҳолининг ахборот олишга, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятидан эркин, тез ва сифатли фойдаланишга бўлган имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда. Кутубхона фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, китобхонларга хизмат кўрсатишда турли ёшдаги аҳоли қатламларининг талаб ва эҳтиёжлари, қизиқишларини эътиборга олиш, кўрсатилаётган қўшимча хизматлар турларини янада кенгайтириш ва сифатини ошириш мамлакатимиздаги ҳар бир кутубхона олдида турган муҳим вазифадир. Шу жумладан, Ўзбекистон темирйўлчиларининг Марказий кутубхонасининг ҳам.
Тадбир тармоқ тасарруфидаги Марказий кутубхона ва унинг филиаллари фаолияти, тажриба ва услубларига бағишланди.
Темирйўлчилар Марказий касаба уюшма кутубхонаси 47389 нусха китоб фондига эга бўлиб, ҳар йили 2861 нафар китобхонга хизмат кўрсатади. Кутубхона фонди ҳар йили янги нашрдан чиққан китоблар билан бойитиб борилмоқда. Минтақавий темир йўл узелларининг Ховост, Андижон, Қарши, Термиз, Қўнғирот станцияларидаги кутубхона филиалларида эса 52157 нусха китоб фонди мавжуд бўлиб, йилига 6344 нафар китобхонга хизмат кўрсатилади.
– Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришлар ахборот-кутубхона муассасаларининг фаолияти, ёш авлоднинг жамиятдаги ўрни масаласига янгича ёндашишни тақозо этмоқда, – деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев. – Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги маърузасида “…ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлади” деб таъкидлаганлари ҳам бежиз эмас. Шундай экан, ҳозирда энг долзарб вазифалардан бири, ёшларни ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, маънавий дунёқарашини шакллантириш, таълим-тарбия бериш жараёнида янги усул ва услубларни яратишдан иборатдир. Бу эзгу ишларни самарали ташкил этиш мақсадида тармоқ кутубхоналари хизматини юқори даражада ташкил этиш ва моддий-техник базасини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, замонавий асбоб-ускуна ва техник воситалари, Wi-Fi тизими ўрнатишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бундай шароитлар китобхонларни ташрифини йилдан-йилга ошиб боришига, китобхонларни, айниқса ёшларимизни кўпроқ жалб қилиш имкониятини беради.
Дарҳақиқат, бундан 65 йил аввал ташкил этилган кутубхона ва унинг филиаллари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши саъйи-ҳаракати туфайли замонавий қиёфага кириб бормоқда. Янги китоб жавонлари, компьютерлар ва кўплаб керакли жиҳозлар билан таъминланмоқда. Яратилаётган шароитлар туфайли китоб фондини “Irbis” дастурида электрон каталогга киргизиш устида иш олиб борилмоқда. Шу кунгача беш мингдан ортиқ адабиётлар электрон каталогга киритилди.
Айниқса, 18 та кутубхона пункти, учта абонемент гуруҳи ва иккита ўқув залидан ташкил топган “кўчма кутубхона” бўлимининг иши темирйўлчиларга маъқул келмоқда.
Кутубхона томонидан тизимидаги болалар дам олиш оромгоҳлари учун ҳар йили мавсум олдидан янги адабиётларни болажонлар ўқиши учун тайёрлаб берилаётгани эътиборга моликдир. Шу билан бирга, ҳар бир мавсумда тизимдаги “Қибрай”, “Янги авлод” ва “Бурчи-мулло” оромгоҳларида китобсеварлар кўргазмалари ва турли мавзуларда тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йил ёз мавсумида ушбу оромгоҳларда “Китоб — ақл чироғи” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда болажонлар китоблар кўргазмаси, қизиқарли викториналар, “Китоб — менинг дўстимдир” мавзусида расмлар танловлари ташкил этилди.
Семинарда кутубхона фаолияти ҳақида мазкур маскан раҳбари Дилафруз Каримова маъруза қилар экан, темирйўлчилар, траспорт қурувчилари ва метрополитен ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг маънавий-маърифий билимларини ошириш мақсадида турли мавзуларда тадбирлар, китоб кўргазмалари, ҳар хил мавзуларда маърузалар, байрамларга бағишланган кўплаб тадбирлар ташкил этилаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ўзининг самарали меҳнати билан кутубхона фаолиятига катта ҳисса қўшган, ҳозирда нафақада кексалик гаштини сураётган Галина Шевелева, Наталья Сидорова, Людмила Шпак, Ольга Лазарева, Татьяна Панфилова каби мутахассисларнинг меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Илмий-методика ва тадқиқот хизматининг бош мутахассиси Ободбой Қиличбоев, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Маданий-маърифий бўлими мудири Нигора Шакирходжаева, кутубхона методисти Дилноза Жуманазарова, бош кутубхоначиси Марина Ибрагимова ҳамда филиал кутубхоначилари Олтиной Каримова, Калбике Абутова, Елена Савельева, Муаззам Рўзиохуновалар ўз маъруза ва фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун Ўзбекистон Миллий кутубхонасига саёҳат уюштирилди.
Инсон яралибдики комилликка интилиб яшайди. Бунга китобсиз, китоб мутоаласисиз эришиб бўлмайди. Бу хазинани ўзида сақлаб келаётган кутубхоналар энг бой зиё масканидир.
Ўзбекистонимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек,
«…аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик, деҳ¬қончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбахо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир».
Биз бу бойликни авайлаб асрашимиз керак. Зеро, бу бойлик келажагимиз эгалари — ёшларимизни юксак сиёсий билимли, етук интеллектуал билим ва салоҳиятга эга, эркин фикрловчи инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади.
6v5a49086v5a4870

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!