Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КЎПРИКСОЗЛАР КАСАБА УЮШМА ЭЪТИБОРИДА

Ўтган 2017 йил улкан қурилишларга, ҳамда ўзгаришларга бой бўлди.
Янгидан янги иншоотлар, уй-жойлар ва ижтимоий бинолар қурилиши шиддат билан олиб борилмоқда. Бу соҳада “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси ишчи-ходимлари ҳам тиним билмай меҳнат қилмоқдалар.

Қурилиши жадал олиб борилаётган “Бухоро-Мискин янги темир йўл линияси” да 25 та кўприк, 27 та сув ўтказгич қувур бунёд қилиш ишлари якунланмоқда. “Урганч-Хива” йўналишидаги янги темир йул тармоғининг якунлашига ҳам оз қолди. “Уйчи-Учқўрғон темир йўл линияси қурилиши” тезкор суръатлари пасайтирилмай олиб борилмоқда. Юқорида санаб ўтилган темир йўл объектларидан ташқари “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси шунингдек юртимиз пойтахти бўлган         Тошкент шаҳрида ҳам ўз иш фаолиятини давом эттирди. Жумладан, ўтган йил   Бунёдкор    ва Муқимий кўчаларининг кесишувида баландлиги 7,5     метр  ва      кенглиги     22 метр, узунлиги 516 метр бўлган йўл  ўтказгич      бунёд          қилинди.    Фарғона      йўли          проспекти   ҳамда Тошкент кичик ҳалқа йўли бўлган кесишувидаги йўл ўтказгич қайта тикланиб, Мустақиллик кунига совға қилиб топширилди.       Ушбу объектлардан ташқари, Тошкент шаҳрида метро линиясининг навбатдаги янги линияларини ривожлантириш режаларини амалга ошириш бўйича ҳам ишлар жадаллаштириб юборилди. Жумладан, Юнусобод йўналишида иккита қўшимча ер ости метро станцияси, Сергели йўналишида узунлиги   7,1     километрли ер усти метро линияси қурилиши давом эттирилмоқда.

 Эътироф этиш жоизки,  кўприксозлар учун зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини      яратиш, сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш корхона раҳбарияти ва      касаба уюшма қўмитаси фаолларининг доимий диққат-эътиборидадир.Қаерда ижтимоий   ҳимоя яхши бўлса, иш самарадорлиги ошишини,   энг     муҳими,      инсон          манфаатлари ҳамиша энг биринчи масала   эканлиги     яхши маълум. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳам ўз ишини шундай йўналишда олиб борди.


2018 йил — “Фаол  тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” корхона ишчи-ходимларига янада кўпроқ маъсулият юклаб, куч-ғайрат бағишлайди. Ҳар бир киши ўзининг, оиласи, фарзандининг яшаш шароити яхши, соғлиғи жойида бўлса, вақтида рағбатлантирилса, ишида унум бўлади, ғайрат-шижоат билан ишлайди. Балки шу сабаб, кўприксозларимиз барпо этаётган иншоотлар мустаҳкам, чиройли ва маҳобатлидир. Муҳими, меҳнати билан рағбат   ва раҳмат топаётган, ҳамиша эътибор ва ижтимоий ҳимояда бўлиб  келаётган  қурувчиларимиз ҳали юзлаб замонавий кўприклар, кўркам иншоотлар қуришни кўзлаб ҳормай-толмай ишламоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!