Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КУЧЛИЛАР САРАЛАНМОҚДА

“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида мини-футбол бўйича  “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақасининг “Б” гуруҳидаги баҳслари ниҳоясига етди.

Маълумки,  ушбу мусобақада Жамият бошқармалари, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган темирйўлчилардан иборат жамоалар  4 та гуруҳда, 4 тадан жамоа 1 ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Мусобақанинг дастлабки турида “А” гуруҳидан ўрин олган Капитал қурилиш дирекцияси, Вагон хўжалиги бошқармаси, Ўзбекистон локомотив депоси ҳамда “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти жамоалари ўзаро беллашиб, якуний баҳсга кўра Ўзбекистон локомотив депоси жамоаси 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг ярим финал йўлланмасига эга бўлган эди.

Навбатдаги мусобақанинг “Б” гуруҳида “Қуюв механика заводи” шўъба корхонаси, Тошкент юк вагон депоси, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси ҳамда “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти вакиллари ғолиблик учун муросасиз курашишди. Якунда эса “Қуюв механика заводи” шўъба корхонаси жамоаси ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритиб, ярим финал иштирокчисига айланди. Мусобақанинг навбатдаги тури 16 апрель соат 8:30 да бўлиб ўтади ва унда “В” гуруҳида “Ўзтемирйўлҳисоб” маркази, Ахборот ҳисоблаш маркази, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ, Ишларни бошқариш дирекцияси ҳамда сўнгги  “С” гуруҳидан Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлэкспедиция” унитар корхонаси, Алоқа ва сигнализацияси бошқармаси ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоалари баҳсга киришишади.

Мусобақаларнинг ярим финал ҳамда финал босқичи  5 май кунига белгиланган бўлиб, шу куни ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!