Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КУБОК ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқармалар, марказлар, “Тошкент” минтақавий темир йўл узели, корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол турига қизиқишини янада кучайтириш, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубоги мусобақалари ташкил этилди.

“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида бўлиб ўтган мусобақалар соха ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.  Ушбу мусобақаларда жамоалар 4 гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда 4 тадан корхона вакиллари иштирок этишди. Мусобақанинг дастлабки босқичида 1- ва 2-ўринни эгаллаган гуруҳлар ярим финал баҳсларида ўзаро куч синашди. Ярим финал баҳсларида Ўзбекистон локомотив депоси, Тошкент метрополитени, “Қуюв механика заводи” АЖ, Алоқа ва сигнализацияси бошқармаси жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.

5 май куни бўлиб ўтган мини футбол бўйича финал босқичида  энг кучли жамоалар ўзаро куч синашди ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубоги учун курашишди. Натижада, “Қуюв механика заводи” АЖ жамоаси мусобақанинг мутлоқ ғолиби  ва Республика Кенгаши Кубоги совриндори бўлди. 2-ўринни Тошкент метрополитени жамоасига, 3-ўрин эса Алоқа ва сигнализацияси бошқармаси жамоасига насиб этди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев ғолиб жамоани ғалаба билан табриклаб, уларга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубогини ҳамда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмаларини тантанали равишда топширди. Мусобақада 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Келгуси йилда мини футбол бўйича мусобақалар бутун тармоқ миқёсида ўтказилиши режалаштирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!