Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КОНИМЕХ, УЧҚУДУҚ, МИСКИНГА байрам совғалари етказилди

Наврўз дилларни дилларга, элларни элларга боғлайдиган улуғ айём. Наврўз кунлари ота-боболаримиз “омонлик-сомонлик ҳеч кўрмайлик ёмонлик”, – дея Наврўзга – янги кунга умид боғлайдилар.

Бу йилги Наврўз байрамини темир йўл тизимидаги “Конимех-Учқудуқ-2-Мискин” участкаларида меҳнат қилаётган темирйўлчи оилалар одатдагидек  ўзига хос қувонч, шоду-хуррамлик билан кутиб олдилар.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да республикамизнинг энг чекка, экологик оғир бўлган ҳудудларида меҳнат қилаётган темирйўлчилар оилалари ва нафақадаги темирйўлчиларга моддий ва маънавий  ёрдам кўрсатиш ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосарининг 2017 йил 14-мартдаги  №393-НЗ сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Конимех-Учқудуқ-2-Мискин бекатлари  йўналишларида меҳнат қилаётган 2400 нафар темирйўлчи оилаларга озиқ-овқат (гуруч, мош, макарон, шакар маҳсулотларидан 2 кгдан, писта ёғи, қуйилтирилган сут, консерваланган гўшт ва  қуруқ чой)  жамланмасидан  иборат  бўлган  мурувват ёрдами ўз вақтида белгиланган тартиб асосида тарқатилди.

Тадбир жамият бошқаруви раҳбарияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Персоналларни бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Олис ҳудудларда табиат инжиқликларига қарамай, туну-кун тиним билмай меҳнат қилаётган, мамлакатимиз иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшаётган темирйўлчиларимиз бундай эътибордан беҳад мамнун бўлдилар.

Юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишлаб Наврўз шукуҳи кезиб юрган айни кунларда темирйўлчиларни шарафли шу билан бирга масъулиятли вазифаларини адо этишига муносиб ҳисса қўшувчи мазкур сафар мамлакатимизда  амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ёрқин ва муносиб намунаси бўлиб ҳизмат қилади, деб ишонамиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!