Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КОНФЕРЕНЦИЯ ЙИЛ ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги 2015-2017 йиллар учун Тармоқ келишуви мажбуриятларининг бажарилиши бўйича Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

“Сиҳатгоҳ” санаторий-профилакториясининг мажлислар залида ўтказилган конференцияда 38 нафар делегат ва 11 нафар таклиф этилган ишчи-ходимлар иштирок этди.

Йиғилишда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви билан тармок касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2016 йил давомида бажарилиши бўйича Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Арипов маъруза қилди.

— Инсон манфаатларини таъминлаш тамойили асосида ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш касаба уюшма қўмитамиз фаолларининг асосий  иш мезонига айланган, — дейди Б.Арипов. — Қўмитамиз касаба уюшма аъзонинг зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, ўқчиларнинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш касаба уюшма қўмитамиз фаолларининг эътиборида. 2015-2017 йилги жамоа шартномаси бандларига кўра ишчи-ходимлар орасида кам таъминланган эҳтиёжманд ва оиласида бахтсиз ҳодиса содир бўлган темирйўлчиларга биринчи навбатда моддий ёрдам кўрсатилади. Ўқчилардан тушаётган ҳар бир ариза қандай йўналишда бўлишидан қатъий назар қисқа вақт ичида ҳал қилиниб муаллифга жавоб берилади.

Касаба уюшма қўмитаси фаолиятида ишчи-ходим учун зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиб бериш, темирйўлчиларнинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш асосий мезон этиб белгиланган. Зеро, жамоа шартномаси бандларининг ижросини тўлиқ таъминлашда бу бирламчи омил саналиб, тизимда иш унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб, йил бошидан бери 79 нафар ишчи-ходим “Назарбек”, “Чимён”, “Оқтош”, “Зомин”, “Умид гулшани” санаторий-профилакториялари ва “Хўжакент” дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариб келдилар.

Шунингдек, йиғилишда кун тартибидаги масалалар билан бўйича маърузалар тингланди.  Кўриб чиқилган масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтгач, ютуқлар билан бир қаторда ҳали ҳал этилиши лозим бўлган камчиликларнинг ҳам мавжудлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишдаги музокаралар чоғида таклиф этилган мулоҳазалар эътиборга олиниб, ҳисобот даврида Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси иши қониқарли деб топилди. Сўнгра кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қўшимча чора-тадбирлар, келгусидаги иш режалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!