Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КОИНОТ 3-МАВСУМДА ҲАМ КУТУБХОНЧИЛАР БИЛАН БИРГА

Жорий йилнинг 18 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасининг бир гуруҳ жонкуяр ходимлари болажонларни оромгоҳдаги вақтларини мароқли ташкил этиш, китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, уларни касб-хунарга йўналтириш, шунингдек иқтидорли болаларни аниқлаш мақсадида “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Зукко китобхон” викторинасини ўтказдилар.

Тадбирда Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори А.Инамова, оромгоҳдаги маънавият ва маърифат хонасида жойлашган кутубхона бежиз ташкил этилмаганлигини, гарчи айни дамда таътил кунлари давом этаётган бўлсада болажонларга китобни бир зум ҳам унутмасликлари, аксинча оромгоҳда ташкил этилган кутубхонадаги китоблардан унумли фойдаланишлари кераклиги ҳақида маслаҳат берди. Викторина давомида болажонлар ўзаро бахс-мунозаралар орқали мактабда олган билимларини намойиш қилиш билан бирга китобни инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботладилар.

Тадбир якунида фаол иштирокчиларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан болалар бадиий адабиётлари, эртаклар, ҳикоялари жамланган китоблар совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Avgust 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!