КИТОБ — ТАФАККУР ЧИРОҒИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 1 майдан 31 майгача “Китоб — тафаккур чироғи” ойлиги ўтказилмоқда.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган бундай эзгу ишлар тармоқнинг барча саноат корхоналари, ташкилотлари, минтақавий темир йўл узелларида ҳам қизғин давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Шарқ” нашриёти матбаа акциядорлик компанияси бўлим мудири Эркин Малик иштирок этиб, юртимизда сўнгги йилларда чоп этилаётган китоблар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, китоб ўқишнинг тарбиявий аҳамиятини мисоллар ёрдамида изоҳлаб берди. Эътиборлиси, шу ернинг ўзида бадиий, публицистик ва илмий адабиётлар бўйича китоблар савдоси ҳам ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: