Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КИТОБ – ҚАЛБ ЧИРОҒИ, ТАФАККУР ҚАНОТИ

Китоб – билим булоғи, тафаккур қаноти. Китоб ақлни чархлайди, фикрни  бойитади, маънавиятни юксалтиради. Шунинг учун ҳам инсон тафаккурини юксалтириш, онгу шуурига эзгулик уруғини сочишда китобнинг ўрни беқиёс. Демак, бугун ёш авлоднинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш зарур.  Ҳақиқатдан, қадим-қадимдан ота-боболаримиз бола тарбиясида, айниқса, уларнинг камолоти, фаровон ва мазмунли ҳаётида китобнинг ўрни муҳим эканини бот-бот такрорлашган. Негаки, китоб ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтиради.

Мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш, китобни севиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, мамлакатимиздаги вазирликлар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда китобхонлик бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида бўлиб ўтди. “Китоб – тафаккур чироғи” мавзусида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоил, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Обиддин Маҳмудов, “Муштум” журнали муҳаррири, ҳажвчи шоир Муродилла Холиёров иштирок этиб, улар юртимизда сўнгги йилларда чоп этилаётган китоблар ҳақида тўхталдилар. Шунингдек, китоб ўқишнинг тарбиявий аҳамиятини мисоллар ёрдамида тушунтириб беришди.

Эътиборлиси, шу ернинг ўзида бадиий, публицистик ва илмий адабиётлар бўйича китоблар савдоси ҳам ташкил этилди.

– Инсон учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқ, – дейди  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Обиддин Маҳмудов. – Чунки китоб энг яқин дўст, энг яқин ҳамроҳдир, ёлғизликда ва ғамли онларда мунис улфатдир. Шундай экан, болаликнинг олтин давридан катта ҳаёт сари дадил илдамлаётган фарзандларимиз қўлига китоб тутқазиб, уларни бу билим хазинасига киришларига кўмак берайлик. Чунки маърифатли ва маънавиятли инсонларгина ўз Ватанини кўз қорачиғидек асраб, унинг тараққий этишига бор куч ва иродасини бахшида этади. Ўз навбатида, ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти ҳам тобора юксалади.

“Китоб – тафаккур чироғи” мавзусидаги тадбир  кўтаринки руҳда, ўзгача кайфиятда ўтгани билан кўпчилик иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Энг муҳими, ёшлар китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва келажак пойдевори эканини янада чуқурроқ англаб етдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!