Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КИТОБ МЕНИНГ ДЎСТИМСАН

Китоб қадим-қадимдан инсон учун азиз неъмат бўлиб келган. Чунки китоб юзага келгунга қадар қанчадан-қанча меҳнат сарф этилади. Ҳар бир китоб муаллифнинг юрак томирларини ҳаракати билан, унинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати билан яралади. Узоқ йиллар давомида  дунёга келган ажойиб китоблар орқали муаллиф асрлар оша яшайди, авлодлар қалбидан жой олади. Яхши китобнинг тарбиявий аҳамияти ҳамма вақт беқиёс, умри эса боқийдир.

Китоб ҳар бир киши, айниқса, ёшлар онгининг шаклланишида, уларнинг нутқ маданияти ва луғат бойлигини ўстиришда, ҳаётда ўз ўрнини топа олишида,  касбларни тўғри танлашида, дунёқарашининг кенгайишида ва такомиллашувида яқиндан ёрдам беради.

Ҳозирги кунда давлатимиз ҳусусан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан китоб ҳамда китобхонлик масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори фикримизнинг яққол исботидир. Жойларда ушбу қарорнинг ижроси юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан апрель ойи “Болалар адабиёти ойлиги” деб белгиланди. Шу муносабат билан 19 апрель куни Миробод туманидаги 83-мактабда ўқувчиларни китобни севиш ва ардоқлашни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган болалар шоири, адабиётшунос, ёзувчи ҳамда драматург Раим Фарходий билан “Китоб менинг дўстимсан” мавзусида учрашув ташкил қилди. Унда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ходимлари қатнашдилар.

Тадбир бошида шоир китобсевар ўқувчилар учун ўзининг ижоди ва ҳаёт йўли ҳақида гапириб берди. Сўнгра ижодидаги энг сермахсул асарлари ҳамда шеърларини йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Бундан ташқари Раим Фарходий ўзининг ажойиб рассом эканлигини ўқувчилар билан биргаликда ҳар хил гуллар, дарахтлар расмларини махорат билан чизиш орқали кўрсатди. Ғолиб бўлганларни адиб ўзи ёзган китоблари билан тақдирлади.

Шу билан бирга Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан “Болаликнинг сеҳрли олами” мавзусида ёзувчининг асарлари ва мақолаларидан иборат кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма орқали ўқувчилар ёзувчининг ижоди билан яқиндан танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!