Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КИТОБ — ҲАР БИР ОИЛАГА

Машҳур инглиз файласуфи Ф.Бэкон: “Мутолаа инсонни билимдонлик сари, суҳбат топқирлик сари етаклайди”, деган гапи бор. Дарҳақиқат, китоб – инсонларни камолот сари етакловчи муҳим маънавий хазина, у инсонга маънавий озуқа берибгина қолмай, тафаккурини теранлаштириб, соғлом мулоҳаза юритишга ўргатади.

Ахборот технологияси тараққий этган бугунги кунда китоб мутолааси, китобхонлик бироз сусаётгани, инсонлар китобдан кўра, электрон шаклдаги мутолаага берила бошлагани айни ҳақиқат. Маънавиятга жиддий путур етказиши мумкин бўлган бу масаланинг давлат сиёсати даражасигача кўтарилиши бежиз эмас, албатта.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида китобхонлик ва мутолаа маданиятини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланган.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси ҳамда кутубхоналар фаолиятини янада яхшилаш, темирйўлчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида китобхонликка бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Китоб – ҳар бир оилага” кўрик-танлови ўтказилди.

Икки босқичдан иборат кўрик-танловнинг биринчи босқичи тизимнинг минтақавий темир йўл узеллари кутубхоналарида ўтказилди.

Ўтган ҳафта ўтказилган иккинчи босқичда кутубхоналараро энг кўп китоб ўқиган оила ва энг яхши ишлаган кутубхоначилар сараланди.

Натижаларга кўра, энг кўп китоб ўқийдиган оилалар сирасига андижонлик  Ғуломовлар,  ховостлик Ҳатамовлар ва марказий кутубхонага энг кўп ташриф буюрган Нурматовлар оиласи деб топилди. Андижон станцияси касаба уюшма кутубхонаси кутубхоначиси Муаззамхон Рузиохунова биринчи ўринга, Марказий касаба уюшма кутубхонаси абонемент бўлими кутубхоначиси Азиза Инамова иккинчи ўринга, Ховост станцияси Маданият саройи кутубхонаси кутубхоначиси Олтиной Каримова эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

“Йилнинг энг яхши кутубхоначиси” номинацияси бўйича ғолиблик Термиз касаба уюшма кутубхонаси кутубхоначиси Муборак Қодировага берилди.

Бу танлов темир йўл тизимида фаолият юритаётган кутубхоналарнинг бу йилги самарали ишларидан бири бўлди, – дейди Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори Дилафруз Каримова. – Қувонарлиси, китобнинг қадр-қимматини яхши биладиган, унинг фарзанд тарбиясидаги аҳамиятини тушунадиган ота-оналар кўп экан. Мутолаага меҳр қўйган, бир йилда 100 тадан ортиқ китоб ўқиган темирйўлчи оиласини ғолиб деб топиш, биз учун қийин бўлмади.

Таъкидлаш жоизки, китобхонлик ва китоб мутолааси бўйича тарғибот ва ташвиқотини кучайтириш мақсадида, йил давомида Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, темирйўлчилар ўртасида ўтказилган “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови, ёшларни китобхонликка қизиқишини ошириш мақсадида турли ёзувчи-шоирлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, шунингдек, ёз мавсумида болалар дам олиш оромгоҳларида ўтказилган китобхонлик тадбирлари, викториналар ҳам эътирофга лойиқ.

Ғолибларга  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!