КИТОБ – ЭЗГУЛИК ЭЛЧИСИ
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 24-25 май кунлари «Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида республика «Китоб байрами» тадбирлари ўтказилди.
Китоб байрамидан кўзланган асосий максад – китобнинг жамият маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, буюк аждодларнинг ёрқин хотирасини, замона қахрамонлари тимсолини хаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини оширишда адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлашни оширишдир.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 24-25 май кунлари «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк максадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида республика «Китоб байрами» тадбирлари ўтказилди.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитаси, Қизил ярим ой жамияти темир йўл ташкилоти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона ҳамкорлигида “Китоб – эзгулик элчиси” мавзуида тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Озода Бекмуродова, “Оила ва жамият” газетаси мухбири, шоира Нигора Раҳмонова ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалари ва Миробод академик лицейининг китобсевар ёшлари қатнашди.
Икки ижодкор ўз чиқишларида инсон ҳаётида китобнинг ўрни ва аҳамияти, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти ҳақида сўз юритди. Ватан, муҳаббат, ёшлик мавзуларидаги шеърларидан намуналар ўқиб берди.
Марказий кутубхона томонидан янги адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбир ниҳоясида меҳмонларга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: