Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Кичик корхонанинг катта имкониятлари

Мамлакатимиз туризм индустрияси қадимийлик ва замонавийликни ўзида мужассам этган. Бугунги кунга келиб юртимиз тарих ва замонавийлик уйғунлашган қадимий шаҳарлари, ноёб маданий-маънавий мероси, халқимизнинг миллий ўзлигини намоён этувчи урф-одат, анъаналари, табиий салоҳияти билан дунё сайёҳларининг эътиборини ўзига тортмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакат қаторида туради. Айниқса, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари бутун дунёга машҳур. Шу боис мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш, сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва кўламини кенгайтириш доимий эътиборда. Куни кеча Тошкент марказий темир йўл вокзалида фаолият бошлаган сайёҳлик шахобчасининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтишди. “Temiryo’l kasaba servis” масъулияти чекланган жамияти сайёҳлик шахобчасини ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизга келаётган хорижлик меҳмонлар ҳамда юртимизнинг тарихий шаҳарларига боришни истаган йўловчиларга туристик хизматларни кўрсатишдан иборатдир,- дейди Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев.­ «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамкорлигида, касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 2016 йилда ташкил этилган “Temiryo’l kasaba servis” масъулияти чекланган жамияти айни кунда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Бугунги кунда ушбу корхона, мурожаат қилган мижозларга юртимизнинг тарихий шаҳарларига ва тармоқ тасарруфидаги соғломлаштириш, дам олиш масканлари ва сиҳатгоҳларга мижозларни жалб этиш, шунингдек, уларга юқори даражада сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш билан шуғулланмоқда. Ушбу корхона эндиликда туристик хизматлар  кўрсатишни ҳам бошлади. Келгусида эса “Temiryo’l kasaba servis” масъулияти чекланган жамияти таълим ва ишлаб чиқариш соҳаларида иш юритиб ўз фаолият турини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Хусусан, “Тошкент-Самарқанд-Тошкент», “Тошкент-Қарши-Тошкент” ва “Тошкент-Бухоро-Тошкент”, “Тошкент-Андижон-Тошкент”, йўналишида қатнови йўлга қўйилган юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларда йўловчиларга кўрсатилаётган сервис хизматларини жаҳон стандартлари даражасида ташкиллаштириш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш кўзда тутилган, -деб таъкидлади у.

Маросимда таъкидланганидек, мазкур шахобчада нафақат пойтахтимиз, балки вилоятлардан Тошкент шаҳрига ташриф буюрган тадбиркорлар ҳам ўзларига зарур бўлган маълумотларни олишлари мумкин.

– Бу албатта тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг мушкулини осон қилишда катта аҳамият касб этади дейди,– маросимда иштирок этган, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси Дилором Файзиева. – Мазкур шахобча 2017 йилнинг дастлабки кунларидан фаолият бошлагани, айниқса Тошкент марказий вокзали ҳудудида ташкил этилгани эътиборга моликдир. Ҳар куни поездларимизда  минглаб йўловчилар ўз манзилига етказиб қўйилмоқда. Йўлга чиққан ҳар бир йўловчига сифатли сервис хизматларини кўрсатиш бу долзарб масала ҳисобланади. Шу боис ушбу корхона фаолиятини янада ривожлатириш мақсадга мувофиқдир.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимизда қарийб 1300 га яқин сайёҳлик ташкилоти мавжуд бўлиб, улар томонидан йилига милл   ионлаб туристларга хизмат кўрсатилади. Албатта, юртимизнинг бу борадаги салоҳияти жуда юқори. Лекин ундан тўлиқ фойланилаяпти, деб айта олмаймиз. Ташкил этилган бу шохобча эса, келгусида диёримизнинг сайёҳлик имкониятини кенг тарғиб қилиб, хизмат кўрсатиш сифати ва турини янада оширади. Энг асосийси, 20 нафарга яқин ёш йигит-қизлар иш билан таъминланади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!