Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Келажак – умумий ҳаракатда

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги

илк бор ўзбек тилида сўзлаган нутқига муносабат)

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 сентябрда Америка Қўшма Штатларига қилган расмий ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология ва ҳоказо мавзуларида сўзлаган нутқи Халқаро сиёсий доираларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида узоқ вақт кўплаб ижобий фикрлар ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Куни кеча 23 сентябрь куни бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг видеоконфиренция шаклида ўтказилган 75-сессиясида Президентимиз ривожланган давлатларнинг раҳбарлари қаторида ҳозирги куннинг энг долзарб мавзуларини қамраб олган масалалар юзасидан илк марта давлат тили –ўзбек тилида нутқ сўзлади. Ушбу тарихий нутқ Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият доирасидаги обрў-эътиборини янада ошириш билан бирга ватандошларимиз қалбида ғурур ва ифтихор, фахрланиш туйғусини уйғотди. Онлайн шаклида бўлиб ўтган мазкур анжуманда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр-мулохазалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида барча телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев делегациялар раҳбарлари ва халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз муносабатини билдирди. Асосий мавзуларидан бири – коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиш бўлди. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида гапирар экан, иқтисодиёт тармоқларига ўзининг беминнат ёрдам қўлини чўзган ҳамкорларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этди. Шунингдек, ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

 Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳақида алоҳида тўхталиб Марказий Осиё давлатлари олдида минтақанинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш учун БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифини билдирди. Дархақиқат ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда транспорт ва юк ташиш ишларига алоҳида эътибор берилиб, олис масофаларни бирлаштирувчи янги темирйўл линиялари кенгайтирилиб, ишга туширилмоқда. Бунинг натижасида стратегик ахамиятга эга бўлган иқтисодиётнинг турли тармоқлари ривожланиб чет эл инвеститциялари кенг жалб қилиниши билан бирга юртимизда туризм соҳаси ривожланиб бормоқда. 2021 йилда  ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказиш ҳақидаги Президентимизнинг таклифи юртимизга ташриф буюрувчи туристларни сонини ортишига сабаб бўлади десак муболаға бўлмайди.

2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари «Тошкент декларацияси»ни қабул қилиб, Афғонистон масаласини ҳал қилишда баҳамжиҳат ҳаракат қилишни таъкидлаган эдилар. Анжуманда ушбу масалага атрофлича тўхталди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш кералигини таъкидланди.

 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев узоқ йиллардан буён давом этиб келаёган экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига яна бир бор мурожаат қилар экан, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш кералигини билдирди.

Хулоса қилиб айтганда, Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек хақиқатдан ҳам Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилиб, ўзбек халқи ва ўзбек тили бугун мустақиллик шарофати билан дунё эътиборида бўлиб жаҳон ҳамжамиятидан ўзига яраша хос ва мос ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бунга биргина мисол юқорида таъкидлаганимиздек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессияларидаги фаол иштироки ҳамда бу йилги илк маротаба жаҳон оммасига мурожаатноманинг ўзбек тилида ҳавола қилиниши. Тил – давлат тимсоли ва бебаҳо мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Ассамблеянинг ҳар бир сессиясидаги Ўзбекистон Республика Президенти томонидан илгари сурилган глобал масалалар ва таклифлар нафақат бизни балки, дунё ҳамжамиятини хушёрликка, бирдамликка ва келажакка бўлган ишончни сўндирмасликка шу билан бирга, улкан режаларни тинч йўл билан рўёбга чиқаришга чорламоқда.

 

Қ.Сабиров

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт

қурувчилари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши раиси

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!