Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КЕКСАЛАРГА ИЗЗАТ-ИКРОМ КЎРСАТИЛДИ

Нуронийларнинг ҳаёт йўллари, пурҳикмат насиҳатлари ёш авлодни ҳамиша яхшилик, эзгулик сари етаклайди. Шу боис ҳар доим пиру бадавлат отахон ва онахонларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлишга, уларнинг ҳолидан хабар олишга ошиқамиз.

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксалди. Айниқса, кексаларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ҳамда ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун қайси бир нуроний билан мулоқотда бўлмайлик, ҳозирги дориламон кунларга шукроналар айтади.

“Ўзбекистон  темир йўллари” ДАТК ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт  қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан  “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури асосида кекса темирйўлчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва саломатликларини мустаҳкамлаш йўлида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 19 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат тўпламлари, 350 000 сўмдан мукофот пули ва гулдасталар манзилли тарқатилди. Кексаларимиз бу кўрсатилган эътибор ва эъзоздан бошлари кўкка етди.

—              Юртимиздаги тинчлик-фаровонликка кўз тегмасин, — дейди уруш қатнашчиси Абдуғофур Жалилов. — Шукр, шундай кунларни кўриш бизга насиб этди. Мустақиллик шарофати билан турмушимизга  барака кирди, шаҳару қишлоқларимиз обод бўлди. Бугун кексаю ёш бирдек ардоқланаяпти. Ўзимиздан  қиёс, давлатимизнинг  ғамхўрлигини доимо ҳис этиб турамиз. Яқинда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан тақдирландим. Компания раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан доимо эътибор ва эъзозда бўлиб келаётганимиз учун самимий миннатдор бўлдик.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!