Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КЕКСАЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМДА

Кексаларга иззат-икром кўрсатиш хақимизга хос эзгу қадриятлардан бири бўлиб, улуғ мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни уларнинг маслаҳати ва дуолари билан бошлаймиз, нуронийларимизнинг бой ҳаётий тажрибаларига таянамиз. Мана шу азалий анъана, олижаноб фазилат бугун давлатимиз сиёсатида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксалди. Айниқса, кексаларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ҳамда ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун қайси бир нуроний билан мулоқотда бўлмайлик, ҳозирги дориламон кунларга шукроналар айтади.

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан  9 нафар Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти фахрийлари ҳамда 4 нафар байналминалчи жангчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат тўпламлари ва гулдасталар манзилли тарқатилди. Кексаларимиз бу кўрсатилган эътибор ва эъзоздан бошлари кўкка етди.

– Юртимиздаги тинчлик-фаровонликка кўз тегмасин, — дейди меҳнат фронти қатнашчиси Ахмаджон Исроилов. — Шукр, шундай кунларни кўриш бизга насиб этди. Мустақиллик шарофати билан турмушимизга барака кирди, шаҳару қишлоқларимиз обод бўлди. Бугун кексаю ёш бирдек ардоқланаяпти. Ўзимиздан  қиёс, давлатимизнинг  ғамхўрлигини доимо ҳис этиб турамиз. Корхона  раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан доимо эътибор ва эъзозда бўлиб келаётганимиз учун самимий миннатдор бўлдик.

Навқирон ёшлиги оғир йилларга тўғри келган, умр йўли чинакам ибрат мактаби бўлган уруш ва меҳнат фахрийларининг оғирини енгил, умрини узоқ қилиш мақсадида хайрли ишлар бир-бирига уланмоқда. Зеро, бугунги тинч ҳамда обод ҳаётимизни барпо этишга беқиёс хизматлари сингган, хонадонларимизнинг файзи бўлган мўътабар кексаларимизнинг фаровон ва муносиб умр кечириши учун кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!