Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“КАСБ УСТАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Қарши” минтақавий темир йўл узели бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва Юк ташиш ва станциялар ишлари бўлими ҳамкорликда 2016 йил 22 ноябрда корхона станциялари навбатчилари ўртасида “Касб устаси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
“Касб устаси” кўрик-танлови “Қарши” МТУ тасарруфидаги станция навбатчилари билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда ҳудуд станцияларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ темирйўлчилар қатнашишди. Кўрик-танловда касб устаси қандай бўлиши кераклиги, ўз касбини қай даражада билиши борасидаги билими ва зукколикларини намойиш этишди. Тадбир қизиқарли ва баҳс-мунозарали бўлиб ўтди. Ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун курашиб ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этишди. Натижада, Жайрон станцияси навбатчиси Сохиб Амирқулов рақибларини ортда қолдириб ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Қашқадарё станцияси навбатчиси Ўктам Тўраевга, учинчи ўрин эса Серный завод навбатчиси Жавохир Рахимовга насиб этди. Шунингдек, темир йўл тизимида кўп йиллардан бери фидокорона меҳнат қилиб келаётган Яккабоғ станцияси навбатчиси Панжи Хайдаров “темир йўлда кўрсатган фидокорона хизматлари учун” номинацияси ғолиб бўлди.
Тадбир сўнггида барча ғолиб ва совриндорлар “Қарши” минтақавий темир йўл узели бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
kasb-ustasi

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!