Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ САЙЛАНДИ

“O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамиятининг Вагонларни техник ва технологик тайёрлаш, таъмирлаш филиалида депонинг Касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган даври мобайнидаги фаолиятига бағишланган ҳисобот-йиғилиши бўлиб ўтди.

“O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамиятининг бирлашган Касаба уюшма қўмитаси раиси Рустам Абдувалиев раилсик қилган йиғилишда депо раҳбарлари, етакчи мутахассислар, корхона Касаба уюшма қўмитасининг 1266 нафар ишчи-ходимларидан сайланган 26 нафар вакиллари, цех ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этди. Тадбир кун тартиби бўйича дастлаб депо Касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Фазлитдин Илхомов корхона Касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган давр мобайнидаги ҳисоботи тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Касаба уюшма қўмитасини тафтиш комиссияси ҳамда Меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг ҳисоботлари тингланди.

 Бирлашган Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига янги аъзолар таркиби сайлангач, йиғилишда кўпчилик овоз билан Касаба уюшмаси қўмитасини раислигига Фазлиддин Илхомов қайта сайланди.

Йиғилиш сўнггида барча цех бўлимларидан ўз касбининг моҳир устаси бўлган Касаба уюшма аъзоларидан 18 нафари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!