Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КАСАБА УЮШМА ФАОЛЛАРИГА «ЭҲТИРОМ» НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида иқтисодиётнинг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги тизимли ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ касаба уюшма ходимлари ва фаолларини «Эҳтиром» нишони билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, бугунги кунда давр талабидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари фаолияти кўлами кенгайиб бораётгани, ижтимоий шериклик асосида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ходимлар даромадларини янада ошириш, иқтидорли ёшлар, меҳнат фахрийлари, илғор тажрибага эга бўлган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ижтимоий ҳимоясини амалга ошириш, меҳнат жамоаларида кўтаринки ва шукроналик кайфияти барқарорлигини таъминлаш масалалари устувор вазифалар қаторидан ўрин олганини қайд этди. “Эҳтиром” нишони билан тақдирлаш жараёнида ҳам номзодлар томонидан мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар салмоғига алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлади.
Жорий йилда 50 нафардан ортиқни номзод “EHTIROM” нишони билан тақдирлаш учун тавсия этилди. Номзодлар фаолияти махсус комиссия томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқилиб, номзоднинг ўз фаолияти давомида ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, уларга Мустақиллик йилларида юртимизда эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, меҳнат жамоасини ўз олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишга сафарбар этиш йўналишларида олиб бораётган амалий ишлари самарасига қаратилди.
Мазкур мезонлар асосида саралаб олинган 22 нафар энг фаол ва ташаббускор турли соҳа ходимлари, ижтимоий ҳамкорлар, иш берувчилар ва фаоллар Касаба уюшмалари Федерациясининг “EHTIROM” нишони билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида “Бухоро” минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Исомиддин Хамроевнинг борлиги биз темирйўлчиларни ғоят хурсанд этди. И.Хамроев кўп йиллик фаолияти давомида ишчи – ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга соғлом меҳнат шароитини яратиш, дам олиш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ишчи – ходимларнинг фарзандларини соғломлаштириш бўйича тизимли ишларни самарали амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, Республикамиз жанубий минтақаси ҳисобланмиш “Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон” темир йўлини қурилишида, Тошкент – Самарқанд йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи ”Афросиёб” йўловчи электропоезди учун темир йўлларни реабилитация қилиш, “Ангрен – Поп” янги электрлаштирилган темир йўл линияси қурилишига жалб этилган “Бухоро” МТУ корхоналари ходимларининг меҳнатига доир, ижтимоий – иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, яшаш, овқатланиш, дам олишлари учун ҳамда ишлаб чиқариш санитария – гигиена талабларига жавоб берадиган иш шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазасини амалдаги меъёрий хужжатлар талаблари асосида ташкил этиш, уларни сифатли кийим – бош, пойафзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш масалаларини ҳал қилинишида фаол иштирок этиб келмоқда.
– Касаба уюшмалари бугунги кунда нафақат ходимларни дам олдириш ва соғломлаштириш, балки уларни иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий масалаларини ҳал этиш, мавжуд муаммоларига ечим топиш йўналишларида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқдалар, – дейди “Бухоро” МТУ ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси И.Хамраев. – Эътироф этишим жоизки, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотлар фаолиятига оид муҳим масалаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик асосида касаба уюшмалари билан ҳамжиҳат ва ҳаммаслаҳат иш кўрилмоқда. Бу албатта ходимлар ва иш берувчилар манфаатлари уйғунлигини таъминламоқда. Мазкур нишон нафақат менга балки бутун жамоамизга берилган мукофот, деб ҳисоблайман. Кириб келаётган 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши биз касаба уюшма фаолларига катта масъулият юклади. Инсон манфаатларини таъминлаш тамойили асосида ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишни асосий вазифаларимиз, деб белгилаб олганмиз.
20161212_104723

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!