КАСАБА УЮШМА ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ўқув марказида 2016 йилнинг II ярим йиллигида касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 3-60 “с”-сонли раёсат қарорига асосан тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун жорий йилнинг 12-16 декабрь кунлари ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув машғулотларида темир йўл тизимининг 25 нафар бошланғич касаба уюшма ташкилот раҳбарлари ўз малакаларини оширишди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, меҳнат асосида ижтимоий шериклик асослари, жамоа шартномалари келишувлари, касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари, бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари ва бошқа долзарб масалалар бўйича ўқув машғулотлари ўтилди. Шунингдек, иштирокчилар Тошкент темир йўл муҳандислари институти бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолияти билан танишиб, иш юритиш, назоратдаги ҳужжатлар билан ишлаш, ходимлар билан ишлаш ва уларни жамоа келишувлари орқали ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, касаба уюшма аъзолигининг афзалликлари бўйича олиб бораётган фаолиятлари билан кенгроқ танишдилар.
Ўқув машғулотлар сўнггида иштирокчилари учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Темир йўл техника музейи”га саёҳат уюштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: