Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

КАСАБА УЮШМА ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги 2015-2017 йиллар учун «Тармоқ келишуви» мажбуриятларининг бажарилиши бўйича Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2017 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган Конференция 2018 йил 2 март куни “Сиҳатгоҳ” профилакториясининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Конференцияда 45 нафар делегат ва 10 таклиф этилган ишчи-ходим иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар иттифоқи раиси Жаҳонгир Садиев, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нигматулла Шодмонходжаев иштирок этишди.

Конференцияда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви билан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2017 йил давомида бажарилиши тўғрисида Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Арипов маъруза қилди.

Шунингдек, конференцияда тафтиш комиссиянинг 2017 йил якунлари тўғрисида ва бошқа қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Конференция қизғин ва музокараларга бой рухда ўтказилди. Касаба уюшма қўмитаси аъзолари томонидан бўлинмаларда меҳнат шароитларини янада яхшилаш мақсадида таклифлар берилди.

Конференция якунида ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2017 йилда олиб борган фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!