Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Касаба уюшма

   Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Республика Кенгаши ўз таркибида 6 та ҳудудий, 2 та уюшган, 142 та бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари мавжуд. Касаба уюшманинг тузилиши ҳудудий-соҳа асосида ташкил қилинган. Ҳозирги вақтда касаба уюшмаси ўзининг сафида 88129 та касаба уюшмас аъзосини санаб ўтмоқда, уларинг орасида 76256 та ишчи, 10667 та талабалар ва ўқувчилар, 1206 та нафақахўрлардир. Касаба уюшмалари мақсади- темир йўл транспорти ишчилари ва транспорт қурувчилари -касаба уюшмалари аъзоларининг қизиқишлари, касбий, ижтимоий-маҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Ҳимоянинг асосий ричаги корхона маъмурияти ва касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида қабул қилинадиган тармоқ келишуви ва жамоа шартномасидир. Бу масалада касаба уюшмалари тажрибасини қўллаб, бизнинг талабларимиз ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларини ҳисобга олиб тармоқ келишуви ишлаб чиқилди, унда ижтимоий ҳимоя, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнат фаҳрийлари ҳимояси масаласи, меҳнат муҳофазаси, тиббий хизмат, ёшларни, хотин-қизлар ва Ўзбекистон темирйўлчиларининг фаровонлигини оширишга таъсир кўрсатувчи масалар белгилаб қўйилган. Тармоқ келишуви нормалари «Ўзбекистон темир йўл» АЖ барча таркибий бўлинмаларида бажарилиши мажбурийдир ва ўз таъминот маблағларига эга бўлган тақдирда ҳам ижтимоий кафолатни кенгайтиришда томонлар ҳуқуқини чекламайди.

   Касаба уюшмаси Ўзбекистон касаба уюшмалар федерацияси аъзоси бўлиб, ўзининг мақсад ва вазифаларига биноан бошқа мамлакат касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиши, ҳамда халқаро касаба уюшмалари аъзоси бўлиши мумкин. Касаба уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнар кодекси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», » Касаба уюшмалари, уларнинг фаолияти ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалри тўғрисида»ги қонунлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Уставга мувофиқ олиб боради.

   Касаба уюшмаси, унинг таркибий бўлинмалари ва сайловчи органлар ўз фаолиятларида давлат бошқаруви органлари, Ижро этувчи ҳокимият, иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат бирлашмаларидан мустақилдир ва қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларга ҳисоб бермайди ва улар тарафдан назорат қилинмайди.

   Касаба уюшмасининг олий органи йиғлиш, конференсия, Қурултой ҳисобланади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!